Исландияда вулқон қўзғалди
Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Исландиянинг жануби-ғарбида вулқон отила бошлади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Қайд этилишича, вулқон пойтахт Рейкявикдан 50 км узоқликдаги Гриндавик шаҳри яқинида жойлашган.
Ҳозирда ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилган ва вулқон яқинидаги аҳоли лава оқими хавфи туфайли эвакуация қилинган.







