Жаҳон

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Телефон суҳбатлари Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилди.

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Украина президенти Володимир Зеленский бир кун ичида Буюк Британия, Франция, Финляндия ва Норвегия етакчилари билан телефон орқали музокаралар ўтказди. Бу ҳақдаги маълумотлар унинг расмий сайтида эълон қилинди.

 

Зеленский Энди Бернҳем, Эммануэль Макрон, Александр Стубб ва Йoнас Гар Стёре билан суҳбатлашган.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Россия дизель ёқилғисининг 4,8 миллион тоннасини АҚШ ва жаҳон бозорларига етказиб бериш бўйича келишувга эришганини билдирган. АҚШ Молия вазирлиги ҳам ушбу етказиб беришлар учун вақтинчалик лицензия берган.

 

Axios нашри маълумотларига кўра, Вашингтон Киев Россия нефтни қайта ишлаш заводларига зарбаларни тўхтатиш ҳақидаги сўровларни олти марта эътиборсиз қолдирганидан кейин бундай келишувга борган.

 

Зеленский келишувни «адолатсиз ва инсофсиз», шунингдек, «заиф қарор» деб атаган.

 

Шундан сўнг Трамп Зеленскийнинг ҳаракатлари ёқилғи нархларининг ошишига сабаб бўлаётганини яна бир бор таъкидлаган. У Украина президентини бутун дунё учун муаммолар яратишга уринишда айблаб, мамлакатга президентни алмаштиришни таклиф қилган.

 

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Беларусь раҳбари Жо Байден АҚШ президенти бўлиб қолганида, НАТО давлатлари ҳам можарога тортилиши мумкинлигини таъкидлади.

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Бу кўрсаткич йил якунига қадар 2025 йилдаги рекорддан ошиши мумкин.

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

Беларусь Президенти урушнинг тугаши тарафдори эканлигини билдириб, Зеленскийни келишувга чақирди.

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

АҚШ президенти музокаралар натижаси Россия ва Украинанинг позицияларига боғлиқлигини таъкидлади.

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Жароҳатланганлар орасида хорижликлар ҳам бор.

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

Трамп маъмуриятида бу масалада келишмовчилик бор: айримлар зарбаларни қўллаб-қувватласа, бошқалар тинчлик музокараларига зарар етишидан хавотирда.

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

2026 йил ёзи 1884 йилдан буён минтақадаги энг иссиқ ёз бўлган.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.