Жаҳон

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

10 октябрь куни Россия Украинанинг жанубидаги Запорижжя шаҳрига ҳужум қилди. Оқибатда 17 киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлди, яна 18 киши яраланди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Ҳужумлар вақтида ракета ёки авиабомбалардан бири турар жой биносининг бир қисмини вайрон қилган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 6 ёшли қизалоқнинг жасадини олиб чиқди. 

 

Украина Президенти Володимир Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади. Унинг айтишича, Россия дизель экспортига қўйилган чекловларнинг бекор қилинишига жавобан Запорижжядаги турар жой биноларига бешта бошқариладиган авиабомба ташлаган.

 

Зеленский Россияга босимни юмшатиш Москванинг ҳужумларни давом эттиришига туртки бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

 

Запорижжя ҳужуми Украинада бир ҳафта ичида кўплаб қурбонларга сабаб бўлган учинчи ҳужум бўлди. Reuters маълумотига кўра, чоршанба ва пайшанба кунлари Россия зарбалари оқибатида қарийб 80 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Улар орасида Краматорск шаҳридан камида 30 киши ва Прилуки шаҳридан 22 киши бор.

 

Шанба куни Украина пойтахти Киевдаги ресторанга ҳам ракета зарбаси берилди. Оқибатда етти киши яраланди. Россия дронларининг кенг кўламли ҳужумлари сабаб Киев ва унинг атрофидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти узилди. Шаҳар метроси поездлари шу ҳафта иккинчи марта ҳаракатини тўхтатди.

 

Дональд Трамп Россиянинг дизель экспортига нисбатан санкцияларни бекор қилиш бўйича келишувни эълон қилди. Reuters қайд этишича, бунга АҚШнинг Эрон билан можароси фонида энергия нархларининг кўтарилиши сабаб бўлган.

 

Киев эса Москвага босимни кучайтириш орқали Россияни урушни тугатиш бўйича жиддий музокараларга мажбур қилиш тарафдори. Зеленский Трампнинг қарори Украина учун кутилмаган бўлганини билдирган.

 

Трампнинг эълони Украина ва Европа расмийлари Маямида АҚШ музокарачилари билан урушни тугатиш бўйича умумий таклиф ишлаб чиқиш юзасидан учрашган пайтда янгради.

 

Россия Президенти Владимир Путин Трамп билан телефон орқали суҳбатлашганидан сўнг тинчлик музоказаларини зудлик билан қайта бошлаш эҳтимоли пастлигини айтди. У бунга Украинанинг Москвага дронлар билан ҳужум қилганини сабаб қилиб кўрсатди.

 

Шу билан бирга, Россия томонидан тайинланган Луганск губернатори Украина ҳужумлари оқибатида ҳудудда тўрт нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани, яна беш киши яраланганини маълум қилди. Reuters ушбу маълумотни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини ёзди.

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Беларусь раҳбари Жо Байден АҚШ президенти бўлиб қолганида, НАТО давлатлари ҳам можарога тортилиши мумкинлигини таъкидлади.

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Бу кўрсаткич йил якунига қадар 2025 йилдаги рекорддан ошиши мумкин.

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

Беларусь Президенти урушнинг тугаши тарафдори эканлигини билдириб, Зеленскийни келишувга чақирди.

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

АҚШ президенти музокаралар натижаси Россия ва Украинанинг позицияларига боғлиқлигини таъкидлади.

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Жароҳатланганлар орасида хорижликлар ҳам бор.

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

Трамп маъмуриятида бу масалада келишмовчилик бор: айримлар зарбаларни қўллаб-қувватласа, бошқалар тинчлик музокараларига зарар етишидан хавотирда.

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

2026 йил ёзи 1884 йилдан буён минтақадаги энг иссиқ ёз бўлган.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.