Жаҳон

Испанияда хлор омбори ёниб кетди

Бешта ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Испанияда хлор омбори ёниб кетди

 

Испаниянинг Каталония провинциясида жойлашган Clim Waterpool кимёвий омборида содир бўлган ёнғин сабаб бешта ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

 

Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 02:20 да бошланиб, сузиш ҳавзалари учун мўлжалланган 70 тонна хлор сақланадиган ҳудудда рўй берган. Воқеа жойи яқинидаги аҳоли пунктлари — Барселона провинциясидаги Виланова и ла Гелтрú, Сант Пере де Рибес ва Кубеллес, шунингдек, Таррагонадаги Сунита ва Калафелл аҳолиси дарҳол хавфсизлик чораларини кўришга чақирилган. Улар уйда қолиш, эшик ва деразаларни очмаслик, кондиционер ишлатмаслик ҳақида огоҳлантирилган.

 

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Шунга қарамай, воқеа жойига қўшимча фавқулодда ёрдам бригадалари етказилган ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида айрим йўлларда ҳаракат чекланган.

 

Каталония ўт ўчириш хизмати ёнғин ҳозирда маҳаллийлаштирилганини билдирган. “Ёнғиннинг бошқа омборларга тарқалишига йўл қўймадик. Энди асосий эътибор тутун шлейфининг заҳарлилик даражаси ва тарқалишини назорат қилишга қаратилган”, — дея изоҳ берди хизмати вакиллари.

 

Ёнғинни бартараф этишга 60 нафар ўт ўчирувчи, 20 нафар махсус мутахассис, жумладан кимёвий разведка ва технологик хавфларга қарши ишлайдиган гуруҳлар жалб этилган.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Фаластинлик маҳбуслар жамияти болаларга нисбатан қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида яна болалар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

Аввалроқ Дональд Трамп ҳам Украинада янги президент сайлаш вақти келганини билдирган эди.

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Намойишлар вақтида полиция ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчилар ҳам жароҳатланган.

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Янги тартиб 2026 йил ноябридан босқичма-босқич жорий этилади.

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эроннинг энергетика ва ядровий объектларига зарба бериш режаларини муҳокама қилмоқда.