Жаҳон

Исроил Украинага дронларга қарши кураш тизимини сотмоқчи

Тель-Авив узоқ вақт Киевга ҳарбий ёрдам бериш масаласини ортга суриб келди. Аммо Украинада кенг фойдаланилаётган Эрон дронлари вазиятнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Исроил Украинага дронларга қарши кураш тизимини сотмоқчи

 

Исроил Украинага дронларга қарши кураш тизимларини сотади. Бу ҳақда қатор украиналик ва исроиллик амалдорларга таяниб Axios хабар берди.

 

Гап радиоэлектрон кураш тизимлари ҳақида бормоқда. Улар РФ армияси кенг фойдаланаётган Эрон дронларини уриб тушириш имконини беради.

 

Нашр манбаларига кўра, февраль ойида Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант ва ТИВ раҳбари Эли Коэн юқоридаги тизимлар экспортига лицензия беришга рухсат берган. Бу мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Украина можаросига нисбатан муносабатни қайта кўриб чиқиши даврига тўғри келади. Коен Киевга ташрифида Владимир Зеленскийга ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари экспортига рухсат берилганини маълум қилган.

 

Катта эҳтимол билан Исроилнинг икки компанияси Elbit ва Rafael’га лицензия берилади. Украиналик амалдорлардан бири мамлакат мудофаа вазирлиги делегацияси яқинда Исроилга келганини, аммо ҳеч қандай шартнома имзоланмаганини айтган.

 

Украинага етказиб берилиши кутилаётган тизимлар 40 километр узоқликдаги нишонларни уриб тушириши мумкин, уларни муҳим инфратузилма объектлари ёнига жойлаштирса бўлади.

 

Журналистларнинг таъкидлашича, Киев ушбу қурилмага қизиқиш билдирган бўлса-да, бу ўта муҳим эмас. Сўнгги вақтларда мамлакатнинг ўз ҳаво ҳужумига қарши кураш тизимлари 75-90 фоиз дронларни уриб туширмоқда.

 

Исроиллик амалдорлардан бири Тель-Авив бу орқали дронларга қарши кураш тизими Эроннинг учувчисиз қурилмаларига қарши қай даражада самарали эканини текширмоқчи.

 

Исроил узоқ вақтдан буён Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишга қаршилик қилиб келаётганди. Бу Россия билан алоҳида муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат билан изоҳланади. Шу билан бирга дронларга қарши кураш воситаларини бериш РФ-Исроил алоқаларига зарар етказмаслиги тахмин қилинмоқда. Чунки ушбу тизимлар соф мудофаа мақсадларида ишлатилади, улар орқали ҳужум операцияларини амалга ошириш мумкин эмас.

 

 

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"