Ўзбекистон

Иссиқхона учун ажратилган кредитни қайтариш муддати узайтирилиши мумкин

Президент топшириғига кўра, иссиқхонада маҳсулот етиштириш ва уни сотишнинг янги механизми ишлаб чиқилди.

Иссиқхона учун ажратилган кредитни қайтариш муддати узайтирилиши мумкин

 

Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. 

 

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ иссиқхона бор. Уларнинг жами майдони 6 минг 300 гектардан зиёд бўлиб, шундан 4 минг 300 гектари сўнгги беш йилда ташкил этилган. Озиқ-овқатларнинг узлуксизлигини ва экспортини таъминлаётган кўп маҳсулотлар шу мажмуаларда етиштирилмоқда.

 

Лекин сўнгги пайтларда ташқи бозорлардаги чекловлар ва транспорт логистикасидаги узилишлар бу тармоққа ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, аксарият иссиқхоналар бизнес-режасида 1 тонна маҳсулот таннархи ўртача 600 доллар деб ҳисоб-китоб қилинган бўлса, 2020 йилда таннарх 900 долларни ва 2021 йилда 1 минг 200 долларни ташкил этган. Айрим иссиқхона хўжаликларида кредит, солиқ, табиий газ ва электр энергияси тўловлари бўйича қарздорлик юзага келган.

 

Шу боис, Президент топшириғига кўра, соҳадаги муаммолар ўрганилди ва тадбиркорларнинг таклифлари эшитилди. Улар асосида, иссиқхонада маҳсулот етиштириш ва уни сотишнинг янги механизми ишлаб чиқилди.

 

Унга кўра, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги иссиқхоналарга уруғ, кўчат, минерал ўғит ва бошқа моддий ресурсларни етказиб беради, маҳсулотни сотиб олиб, экспорт қилади. Карантин ва ўсимликлар ҳимояси агентлиги кўчатларни парваришлаш бўйича хизматлар кўрсатади.

 

Шу билан бирга, молиявий енгилликлар ҳам белгиланмоқда. Жумладан, иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун халқаро молия институтлари ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратилган кредитларни қайтариш муддати 7 йилдан 14 йилга ҳамда имтиёзли даври 3 йилдан 5 йилга узайтирилиши назарда тутилмоқда. Кредитларни қайтариш муддатлари ҳосилни йиғиб олиш ва сотиш муддатларига мослаштирилади.

 

Экспортбоп маҳсулот етиштиришни рағбатлантириш мақсадида хорижий валютадаги банк кредитларини йиллик 4 фоиз ставкада ажратиш мўлжалланмоқда. Саноат типидаги замонавий иссиқхона ва логистика марказларини ташкил этиш учун яхлит майдонлар очиқ аукцион савдоларига чиқарилиши белгиланмоқда.

 

Давлат раҳбари бу чора-тадбирларни маъқуллади. Мева-сабзавотларни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш имкониятига эга бўлган савдо мажмуалари ташкил этиш, янги иссиқхоналар учун сув ва электр тармоқларини тортиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Иссиқхона учун ажратилган кредитни қайтариш муддати узайтирилиши мумкин