Ўзбекистон

Кинотеатрларга 2022 йилда қанча томошабин киргани маълум қилинди

Ўзбекистондаги кинотеатрлар сони 76 тани ташкил этган.

Кинотеатрларга 2022 йилда қанча томошабин киргани маълум қилинди

 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги кинотеатрлар сони жами 76 тани ташкил қилиб, уларга ташриф буюрувчилар сони 830,5 минг кишини ташкил этди.

 

Кинотеатрга кирган томошабинлар сони бўйича республикада Тошкент шаҳри яққол пешқадам бўлиб турибди. Шунингдек, ташриф буюрувчиларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши қўйидагича:

 

  • Тошкент шаҳри – 322 минг киши;

  • Самарқанд вилояти – 135 минг киши;

  • Бухоро вилояти – 131,2 минг киши;

  • Навоий вилояти – 76,5 минг киши;

  • Қашқадарё вилояти – 51,3 минг киши;

  • Жиззах вилояти – 27 минг киши;

  • Сирдарё вилояти – 23,8 минг киши;

  • Андижон вилояти – 21 минг киши;

  • Наманган вилояти – 12,4 минг киши;

  • Сурхондарё вилояти – 9,7 минг киши;

  • Қорақалпоғистон – 7,2 минг киши;

  • Тошкент вилояти – 6,9 минг киши;

  • Фарғона вилояти – 6,7 минг киши.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"