Ўзбекистон

Китобда келин МИБ орқали 57 турдаги сепини қайтариб олди

Маълум бўлишича, унинг шахсий мол-мулки жавобгар томонидан ноқонуний ушлаб турилган.

Китобда келин МИБ орқали 57 турдаги сепини қайтариб олди

Фуқаролик ишлари бўйича Шахрисабз туманлараро судининг 2025 йил 12 сентябрдаги ажримига асосан фуқаро Г.А.нинг даъвоси қаноатлантирилиб, жавобгар М.Б. томонидан ноқонуний ушлаб турилган шахсий мол-мулкларни даъвогарга қайтариб бериш белгиланган.

 

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Китоб туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, давлат ижрочилари томонидан қонун доирасида тезкор ва қатъий ижро ҳаракатлари ташкил этилди.

 

Суд ажримига мувофиқ, жавобгарнинг яшаш манзили – Китоб туманида жойлашган хонадонда ижро ҳаракатлари ўтказилди. Ижро жараёнида даъвогарга тегишли бўлган микроволновка, музлатгич, кир ювиш машинаси, телевизор, газ плитаси, идиш-товоқлар, гиламлар, мебел жиҳозлари, заргарлик буюмлари ва бошқа жами 57 турдаги мол-мулклар хатланиб, белгиланган тартибда ундирувчига қайтариб берилди.

 

Тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилган тадбирлар натижасида низоли ҳолат тинч йўл билан ҳал этилди.

 

custom img

Ўзбекистоннинг хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги тажрибаси БМТ бош қароргоҳида тақдим этилди

Ўзбекистон вакили Ню-Ёркдаги БМТ бош қароргоҳида 11 март куни бўлиб ўтган Хотин-қизлар мақоми бўйича комиссиянинг 70-сессияси доирасидаги қўшимча тадбирда нутқ сўзлади.

custom img

Ҳаво ҳудуди қисман ёпилиши сабаб Тошкентдан Дубайга учган рейслар қайтарилди

Аввалроқ 14 мартдан Тошкент — Дубай — Тошкент йўналиши бўйича қатновлар тикланиши маълум қилинган эди.

custom img

Бўка туманида солиқ инспектори пора олаётган вақтида ушланди

Солиқ инспектори фермердан пора сифатида 10 миллион сўм талаб қилган.

custom img

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"