Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги тажрибаси БМТ бош қароргоҳида тақдим этилди

Ўзбекистон вакили Ню-Ёркдаги БМТ бош қароргоҳида 11 март куни бўлиб ўтган Хотин-қизлар мақоми бўйича комиссиянинг 70-сессияси доирасидаги қўшимча тадбирда нутқ сўзлади.

Ўзбекистоннинг хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги тажрибаси БМТ бош қароргоҳида тақдим этилди

Ушбу тадбир “Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда рақамли ва интеллектуал технологиялардан фойдаланиш” мавзусига бағишланди. У Хитой, Малайзия, Миср ҳамда БМТнинг “БМТ-Аёллар” ва ЮНФПА тузилмалари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, тадбирда БМТга аъзо давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари, жумладан, Хитой делегацияси раҳбари, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши ҳузуридаги Болалар ва аёллар ишлари бўйича миллий ишчи қўмита раисининг ўринбосари Лин И, Малайзиянинг БМТдаги доимий вакили доктор Аҳмад Файсал Муҳаммад, Хотин-қизлар ишлари бўйича миллий кенгаш аъзоси, Аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича Африка альянси раҳбари доктор Амани Асфур табрик сўзлари билан чиқиш қилди.

 

Қўшма тадбир ишида “БМТ-Аёллар” тузилмаси ижрочи директори Сима Бахус ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ижрочи директори ўринбосари Диена Кейта иштирок этди.

 

Асосий сессия доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Дилноза Муратова маъруза қилди. У ўз нутқида рақамли трансформация шароитида гендер тенгликни илгари суриш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг имкониятларини кенгайтириш борасидаги Ўзбекистон тажрибасини тақдим этди.

 

Хусусан, Янги Ўзбекистонда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш, аёлларнинг рақамли саводхонлигини ошириш, уларнинг инновациялар ва технологиялар соҳасидаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек, рақамли зўравонлик ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган комплекс давлат сиёсати амалга оширилаётгани қайд этилди.

 

Ўзбекистон вакили алгоритмик гендер тарафкашлиги, рақамли тенгсизлик ва онлайн макондаги зўравонлик каби рақамли даврнинг таҳдидларига қарши курашишда халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлади. Хотин-қизларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун самарали ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш ва замонавий технологиялардан фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратилди.

 

Тадбир доирасида иштирокчилар аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий хизматлар сифатини юксалтириш ва хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш учун сунъий интеллект, катта маълумотлар ва бошқа рақамли ечимлардан фойдаланиш борасидаги илғор халқаро тажрибалар билан ўртоқлашдилар.

 

Ўзбекистон томонининг ушбу тадбирдаги иштироки мамлакатнинг гендер тенгликни илгари суриш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда инновацион ёндашувларни ривожлантириш йўлида халқаро ҳамжамият билан фаол ҳамкорлик қилишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

 

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Янги подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмидаги электр юкламалари қайта тақсимланади.

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Муассаса 2027/2028-ўқув йилидан фаолият бошлайди. Унда мактаб битирувчилари давлат гранти ва контракт асосида таҳсил олиши мумкин.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.