“Месси, Неймар ва Мбаппе учлиги «ПСЖ» ҳужумини кучайтиролмайди” — Майкл Оуэн
Англия терма жамоаси, «Реал» ва «Ливерпул» клублари собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн «ПСЖ»нинг Чемпионлар лигасидаги иштироки ҳақида фикр билдирди.


“Лео Парижга келганидан сўнг кўпчилик мухлислар Месси, Неймар ва Мбаппе учлиги ўйинини кўриб хурсанд бўлди. Тўғри, бу уч футболчи ҳам жуда кучли ва ажойиб истеъдод эгалари. Лекин, фикримча, улар биргаликда ўйнаб, «ПСЖ» ҳужумини кучайтиролмайди, аксинча, кучсизлантиради. Мен «Eйфел эгалари»ни Чемпионлар лигаси фаворити деб ҳисобламайман. Англияда улардан кучлироқ клублар мавжуд”, — дейди Оуэн.
Маълумот учун: Париж гранди Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур ўйинларида Бельгияга сафар қилди. «Брюгге» билан 1-1 ҳисоби қайд этилган баҳсда Маурисио Почеттино шогирдлари сенсацион тарзда очко йўқотди. Месси ва Неймар ўйинни асосий таркибда бошлаб, майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Мбаппе эса 52-дақиқада оёғидан жароҳат олиб, ўрнини жамоадоши Икардига бўшатиб беришга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Питер Шмейхел ҳақида хабар берган эдик.
Мақсаджон Обиджонов







