МОҚ президенти Япония бош вазири билан Олимпия ўйинларига томошабинларни киритиш масаласида гаплашди
Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Томас Бах Япония бош вазири Ёсихидэ Суга билан учрашув ўтказди.

Kyodo нашри хабар қилишича, Бах Сугадан Японияда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланса, ўйинларга томошабинларни киритиш масаласини қайта кўриб чиқишни сўради.
Коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилдан 2021 йилга қолдирилган Ёзги олимпия ўйинлари 23 июндан 8 августгача бўлиб ўтади. Олдинроқ Японияда эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли Олимпиада томошабинларсиз ўтказилишини хабар қилган эдик.







