Жаҳон

Нонуштага еб бўлмайдиган маҳсулотлар

Айрим маҳсулотлар тонгда истеъмол қилинса, одам организмига зарар етказиши мумкин.

Нонуштага еб бўлмайдиган маҳсулотлар

 

Бизга болаликданоқ нонушта қанчалик муҳим ва фойдали эканини уқтириб келишади. Аммо нонуштада истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотлар ҳам бор. Улар одам организмига зарар етказиши мумкин.

 

1. Цитрус мевалар. Куннинг яхши бошланишини бир стакан апельсин ёки прейпфрут шарбатисиз тасаввур қила олмайдиган одамлар бор. Албатта, бу шарбатлар фойдали, аммо нонуштада эмас. Цитрус мевалар аллергик реакция чақириши мумкин, шунингдек, улар ошқозон шиллиқ қаватига зарар етказади.

 

2. Банан. Бу мева магнийга бой. Нонуштага банан ейиш юрак-қон томир тизимига оғирлик қилиши мумкин. Баъзи-баъзида нонуштага бана истеъмол қилиш мумкин, аммо ҳар кунни бундай бошлаш тавсия қилинмайди.

 

3. Хом сабзавотлар. Бу вазият ҳам цитрус мевалари билан ўхшаш. Сабзавотлар оғир егулик эмас, аммо улар таркибида турли кислоталар сақланади. Шунинг учун ошқозон муаммоларидан қийналадиганлар оч қоринга сабзавот емаслиги керак.

 

4. Батат (Ширин картошка). Ширин картошкадан турли овқатлар тайёрлаш мумкин. Аммо уларни оч қоринга истеъмол қилиб бўлмайди. Бу қорин дам бўлишига олиб келиши мумкин.

 

5. Салқин ичимликлар. Наҳорда бир стакан сув ичиш организм учун фойдали. Бу бутун организм иш бошлашига ёрдам беради. Аммо сув хона ҳароратида ёки иссиқроқ бўлиши керак. Салқин ичимликлар метоболизм ва қон айланишини секинлаштириши мумкин.

 

6. Ширинликлар. Кўпчилик қомат бузилмаслиги учун ширинликларни тонгда истеъмол қилиш кераклигини айтади. Аммо ҳамма ҳам ширинликларни нонуштада ейиш мумкин эмаслигини билмайди. Тонгда катта миқдордаги қандни ҳазм қилиш қийин. Бу одат ошқозоности бези муаммолари, шунингдек, мия фаолиятининг секинлашишига олиб келиши мумкин.

 

7. Қаҳва. Агар сиз тонгни аччиқ қаҳвасиз тасаввур қила олмасангиз, ўз одатларингизни қайта кўриб чиқишингиз керак. Оч қоринга ичилган қаҳва организмга зарар етказиши мумкин. Қаҳва сийдик ҳайдовчи хусусиятга эга. Уни тўлиқ нонушта қилиб бўлгандан сўнг ичиш тавсия этилади.

 

8. Колбасали бутерброт. Аксарият инсонлар нонуштага шундай бутерброт ейишга кўникиб қолишган. Аммо бу энг яхши нонушта эмас. Колбаса таркибидаги кимёвий моддалар ҳар доим ҳам фойдали бўлмайди. Тонгда, организм ҳали уйғонмаган пайтда консервантларга қарши курашиш осонмас.

 

9. Саримсоқ. Таркибида саримсоқ бўлган таомлар тури кўп. Аммо улар нонуштага мос эмас. Саримсоқпиёз шарбати айниқса тонгда инсон организмига агрессив таъсир кўрсатади. Тонгда саримсоқ есангиз, бироздан сўнг ошқозонингизда оғриқ сезишингиз мумкин.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

custom img

Германиянинг Иорданиядаги ҳарбий базаси Эрон ракеталари зарбасига учради — Spiegel

Немис ҳарбийлари жойлашган казармалар зарбага учраган, улар ҳужум пайтида бошпаналарда бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"