Ўзбекистон

Нотариуслар лицензияси амал қилишини тўхтатиб турадиган ҳолатлар рўйхати кенгайди

Бу ҳақда Адлия вазири тегишли фармонни имзолади

Нотариуслар лицензияси амал қилишини тўхтатиб турадиган ҳолатлар рўйхати кенгайди

 

Адлия вазири томонидан «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруқ имзоланди.

 

Ўзгаришларга кўра, нотариус лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда ушбу нотариус томонидан содир этилган бошқа қоидабузарлик учун малака комиссияси томонидан янги қарор қабул қилинади. Бунда, қоидабузарлик учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш бўйича қўлланилган янги муддат дастлабки муддат ўтиши бошланган кундан бошлаб ҳисобланади.

 

Шунингдек, содир этилганда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб турадиган қоидабузарликлар рўйхати кенгаймоқда:

 

  • нотариал тасдиқланган ҳужжатга унинг аниқ арифметик хатоларини тузатиш белгиланган тартибда амалга оширилмагани – 15 кунга;
  • нотариал ҳаракатни амалга ошириш турига риоя этилмагани – 1 ойга;
  • нотариал ҳаракатлар асосида вужудга келадиган кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотларни Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборилмагани, қонунчилик ҳужжатларида юборилиши белгиланмаган ҳоллар бундан мустасно – 15 кун;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларга амал қилинмагани – 1 ойга;
  • қонунчилик ҳужжатларида бажарилишига тўғридан тўғри чеклов мавжуд бўлган нотариал ҳаракат амалга оширилгани –  6 ойга;
  • нотариус томонидан нотариал идора ходими ёки бошқа шахснинг нотариал ҳаракат учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланганидан ташқари моддий манфаат кўришига йўл қўйилгани – 4 ойга;
  • иш вақти давомида узрли сабабларсиз иш жойида бўлмагани – 15 кун;
  • қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилгани – 3 ойга;
  • нотариал фаолиятни ташкил этишга оид минимал талабларнинг биттаси ёки бир нечтаси бажарилмагани –  15 кунга (агар 15 кунда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар).
custom img

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

custom img

Қашқадарёда 9 мингдан ортиқ фуқаронинг уй-жойига эгалик ҳуқуқи тан олинди

Бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган.

custom img

“Менинг боғим” дастури доирасида ҳар бир лойиҳага  400 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

custom img

Тошкентда Қурилиш вазирлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

У Юнусободдаги уйларни бошқа бошқарув компаниясига ўтказиб бериш эвазига 2200 доллар талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"