Жаҳон

Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо Генри бўрони яқинлашаётгани учун шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Ёмон об-ҳаво туфайли расмийлар Озодлик ҳайкалини ҳам жамоатчиликка ёпиб қўйди. Бўрон вақтида шамолнинг тезлиги тахминан соатига 128 километрга етиши кутилмоқда.

"Мен Генри бўрони туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилдим. Миллий гвардиянинг 500 аскари сафарбар қилинди ва давлат ресурслари бўронга жавоб беришга тайёр", —деб ёзади губернатор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Шимолий Каролина штатида Фред тропик бўрони туфайли келиб чиққан тошқинда камида 35 киши бедарак йўқолган.

custom img

Ҳар бешинчи бола интернетда жинсий зўравонлик ёки эксплуатацияга учраган — UNICEF

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти 21 мамлакатдаги тадқиқот асосида бир йил давомида 12–17 ёшли қарийб 20 миллион бола интернет орқали жинсий зўравонлик ёки эксплуатациянинг камида бир турига дуч келганини маълум қилди.

custom img

Жанубий Кореяда 4 нафар ўзбекистонлик террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлашда гумон қилинмоқда

Улар Суриядаги террорчилик ташкилотига пул ва транспорт воситаларини юборишда айбланмоқда.

custom img

Си Цзиньпин Яқин Шарқда янги хавфсизлик тизимини яратишга чақирди

Си Цзиньпин Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашувда минтақа давлатлари ўз тақдирини ўзи белгилаши кераклигини таъкидлади.

custom img

Россияликлар Ўзбекистонга оммавий равишда чипта сотиб олишни бошлади

Ўзбекистон кузги мавсумда россиялик сайёҳлар орасида авиачипта харидлари энг кўп ошган хорижий йўналишга айланди.

custom img

Дания илк бор Гренландияга муддатли ҳарбий хизматчиларни юборди

Даниянинг Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтириш қарори АҚШнинг Гренландияга даъволари фонида амалга оширилмоқда.

custom img

Россия Эронга гипертовушли қанотли ракеталар ишлаб чиқишда яширинча ёрдам берган — FT

Теҳрон Россия кўмагида яратилган ракетани синовдан ўтказган, бироқ уни қуролли кучлар таркибига қабул қилгани номаълум.

custom img

Россияда меҳнат мигрантлари учун тиббий кўрик қоидалари кучайтирилди

Энди 30 кундан ортиқ қолувчилар ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

custom img

Туркия авиакомпаниялари Москвага айрим рейсларни вақтинча бекор қилди

Бунга Внуково аэропортидаги вақтинчалик чекловлар сабаб бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"