Жаҳон

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия қўшинлари 24 октябрга ўтар кечаси Украинага 126 та ҳаво ҳужуми воситаси билан ҳужум қилди. Украина ҳарбийлари 101 та дронни уриб туширган ёки электрон воситалар ёрдамида зарарсизлантирган. Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланган.

 

Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотига кўра, ҳужумларда «Геран» ва Shahed русумидаги зарба берувчи дронлар, жумладан, реактив аппаратлар, «Бандероль» русумидаги айланиб учувчи ўқ-дорилар ҳамда «Пародия» русумидаги тақлидчи дронлар қўлланган.

 

Учувчисиз аппаратлар Россиянинг Шаталово, Орёл, Курск, Брянск ва Приморско-Ахтарск ҳудудларидан, шунингдек, Россия назоратидаги Донецк ва аннексия қилинган Қримдаги Гвардейское ҳудудидан учирилган.

 

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотида душман ҳужуми воситаларининг 14 та нуқтага келиб урилгани, уриб туширилган аппаратлар қолдиқлари эса бешта нуқтага тушгани қайд этилган. Ҳужумлар ҳисобот эълон қилинганидан кейин ҳам давом этган.

 

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти хабарига кўра, пойтахтнинг Оболон туманида дрон ҳужуми оқибатида хусусий уй шикастланган, икки киши жароҳатланган. Шунингдек, Россиянинг навбатдаги ҳужумларидан кейин шаҳарнинг Голосеев ва Соломенка туманларидаги айрим ҳудудларда фавқулодда электр узилишлари жорий этилган.

 

Харьков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг билдиришича, 24 октябрь куни эрталаб дрон Харьковнинг Индустриал туманига зарба берган. Оқибатда 64 ёшли аёл жароҳатланган. Ҳужумнинг бошқа оқибатлари аниқлаштирилмоқда.

 

Донецк вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Вадим Филашкиннинг маълум қилишича, ўтган сутка давомида Россия армиясининг зарбалари оқибатида Славянск ва Краматорск шаҳарларида икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна 18 киши жароҳатланган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.