Ўзбекистон

Ўзбекистон давлат хореография академияси фаолиятида кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

Жумладан, олийгоҳга ўқишга қабул қилишда шаффофлик таъминланмаслиги, ойлик маошларга асоссиз қўшиб ёзишлар ва бошқа ҳолатлар аниқланган.

Ўзбекистон давлат хореография академияси фаолиятида кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

 

Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон давлат хореография академияси фаолияти ўрганилганида, олийгоҳга ўқишга қабул қилишда шаффофлик таъминланмасдан, коррупциявий омилларга замин яратилгани аниқланди.

 

Жумладан:

 

  • меъёрий ҳужжатлар талабларига зид равишда ўқишга қабул бошлангани ҳақида кенг жамоатчиликка бир ой олдин хабар берилмаган;

  • 496 нафар абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижалари видеотасвирга олинмаган;

  • 52 нафар абитуриентнинг амалий ишлари шифрланмасдан, махфийлиги таъминланмаган ҳолда қабул комиссияси томонидан баҳоланган.
     

Бундан ташқари, академияда 22 нафар ўқитувчи-педагогларга дарс машғулотлари меъёр талабларига зид равишда қўшиб ёзилиб, 319 млн сўм, ўтилмаган дарс соатлари учун 154 млн сўм тўлаб берилган.

 

Шунингдек, ҳужжатлар сохталаштирилиб, ҳақиқатда ишламаган 7 нафар ходимларга 270 млн сўм, юклатилган вазифаларни бажармаган 6 нафар ходимларга 107 млн. сўм асоссиз тўланиб, бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

 

Шу билан бирга, моддий жавобгар шахслар томонидан 76 млн сўмлик товар-моддий бойликлар камомадига йўл қўйилган.

 

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

custom img

Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда ва пора беришда айбланиб, ҳибсга олинди

Блогер самарқандлик  фуқаронинг бошқа шахс билан молиявий масаласини ҳал қилиб бериш эвазига пул олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"