Ўзбекистон

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми 18 фоизга ошди

Республикада 2023 йилнинг 7 ойи давомида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми 18 фоизга ошди

 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонда 781,4 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

 

Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18,3 фоизга ошган.

 

Шунингдек, 2023 йил январь-июль ойларида айрим турдаги бошқа турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

 

  • автомобиль бензини – 781,4 минг тонна;
  • кўмир – 3,1 млн тонна;
  • нефт – 456 минг тонна;
  • газ конденсати – 707,5 минг тонна;
  • автобус – 454 дона;
  • юк автомобиллари – 1372 дона;
  • автомобил двигателлари – 122 710 дона;
  • енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 194 053 дона.
custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"