Парижда XVII ёзги Паралимпия ўйинлари бошланди
Очилиш маросими Конкорд майдонида бўлиб ўтди.

Франция пойтахти марказидаги Елисей майдонларида ўтказилган миллий терма жамоалар парадида дунёнинг 180 дан ортиқ делегацияси вакиллари бўлмиш 4400 нафарга яқин спортчи иштирок этди. 8 сентябрга қадар спортчилар 22 спорт тури бўйича медаллар учун кураш олиб боради.
Россия ва Беларус спортчиларига Паралимпия ўйинларида фақат нейтрал мақомда қатнашиш учун рухсат берилган. Ўйинларда 90 нафар россиялик ва 8 нафар беларуслик спортчи иштирок этади.







