Спорт

Пекин Олимпиадаси бошқа санага кўчириладими?

Швейцария Олимпия қўмитаси Пекин Олимпиадасини бошқа санага қолдиришни сўрамоқда.

Пекин Олимпиадаси бошқа санага кўчириладими?

 

Швейцария олимпия қўмитаси Халқаро олимпия қўмитасидан (ХОҚ) 2022 йилда Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларини бошқа муддатга кўчиришга чақирди.

 

Швейцария Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Ралф Стокли бу таклифни коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият билан боғлиқлигини тушунтирди.

 

“Биз деярли ҳар куни спортчилар коронавирус билан касалланганлигини эшитмоқдамиз. Шунинг учун улар Олимпиадага йўлланмани қўлга кирита олмаслиги маълум бўлиб қолмоқда. Мусобақа бошланишига оз фурсат қолмоқда. Бироқ, уни бошқа муддатга қолдириш имкониятларини муҳокама қилишимиз мумкин. Агар энг яхши спортчилар Олимпиядада иштирок этолмаса, мусобақа нуфузига таъсир қилиши аниқ”.

 

Эслатиб ўтамиз, Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари шу йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

 

Аввалроқ, Украина қишки Олимпия ўйинлари мезбонлигини қўлга киритмоқчилиги ва ёзги Олимпия ўйинларига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

“Ўзбекистон катта орзулар амалга ошишини бутун дунёга исботлади” — Инфантино

FIFА президенти Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатидаги тарихий иштироки билан табриклади.

custom img

Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 нимчорак финали учрашувини бошқаради

Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Парагвай ва Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашувига тайинланди.

custom img

Роналдунинг голи ва Рамоснинг сўнгги дақиқадаги зарбаси Португалияни финалга олиб чиқди

Хорватия мундиал билан хайрлашди, Лука Модрич Жаҳон чемпионатидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

custom img

ЖЧ — 2026: Ҳарри Кейн Англияни қутқарди

Инглизлар Конго ДРни мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди.

custom img

Ўрозовга Бундеслиганинг етакчи жамоаси қизиқиш билдирмоқда — ОАВ

Футболчи “Боруссия Мёнхенгладбах”нинг ёзги трансферлар учун шакллантирилган кузатув рўйхатидан жой олган.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди

Футболчининг мундиалдаги тарихий голи ФИФА овоз беришида Месси, Мбаппе ва Винициус Жуниорнинг голларини ортда қолдирди.

custom img

ЖЧ-2026: Бразилия ва Марокаш драматик тарзда кейинги босқичга чиқди, Германия эса сенсацион тарзда мусобақани тарк этди

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалидан ўрин олган навбатдаги учрашувлар якунланди. Бразилия, Парагвай ва Марокаш чорак финал йўлланмаси учун курашни давом эттирадиган бўлди.

custom img

Фабио Каннаваро терма жамоа билан Тошкентга қайтмайди

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи АҚШдан Италияга учиб кетади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"