Спорт

Погбага қўйилган жазо енгиллаштирилди

Футболчи бир ярим йилдан сўнг яна футболга қайтиши мумкин.

Погбага қўйилган жазо енгиллаштирилди

 

Пол Погба тез орада майдонга қайтади. Спорт арбитраж суди (САS) франциялик футболчига нисбатан қўйилган тақиқни қисқартирганини эълон қилди. Тўрт йил ўрнига Погба атиги 18 ойни (бир ярим йил) ўтказиб юборади. Ярим ҳимоячининг дисквалификацияси 2023 йилнинг 11 сентябридан бошлаб ҳисобланади. Шундай қилиб, Пол 2025 йилнинг март ойида расмий ўйинларга қайтиши мумкин.

 

“Ниҳоят, бу даҳшатли туш тугади. САS қароридан кейин мен орзуларимга яна эргашишим мумкин бўлган кунни интиқлик билан кутаман. Доим таъкидлаб келганманки, мен ҳеч қачон қоидаларни била туриб бузганим йўқ. Мен ҳалол ўйнадим, лекин барибир ўз қоидабузарлигимни тўлиқ жавобгарлик билан тан олишим керак. Тушунтиришларимни тинглаган САС судьяларига расман миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу менинг ҳаётимдаги жуда оғир вақт эди".

 

2023 йилнинг 20 августида А Cериянинг "Удинезе" билан ўйинидан сўнг Погба допинг-тестдан ўтди ва шундан сўнг "Ювентус" футболчисида тестостерон даражасининг ортгани маълум бўлди. Бу хабардан кейин "Ювентус" футболчини эҳтиёт чораси сифатида футболдан четлатди. Қонунга кўра, Пол Италияда допинг истеъмол қилгани учун икки йилгача дисквалификация қилиниши мумкин эди. Агар тақиқланган моддалар қасддан олинганлиги исботланганида у тўрт йил майдонга туша олмасди. Сентябрь ойида футболчи иккинчи допинг намунаси очилгунга қадар профилактик дисквалификация олди. Ўша пайтда бу ҳақда "ЭСПН" нашри хабар берди: "Погба Маямидаги шифокор дўсти унга парҳез қўшимчаларини олишни тавсия қилганини тан олди ва маълум вақт давомида уларни қабул қилди. Шу билан бирга, футболчи планшетлардаги тестостерон миқдори ҳақида билмаганига ойдинлик киритди. Аммо у ўз хатосини тан олди ва клубни моддалар хариди ҳақида хабардор қилмагани ҳамда улардан фойдаланиш учун клуб шифокорларидан рухсат сўрамаганидан афсусда эканлигини билдирди".

 

Иккинчи допинг-тести Пол учун ҳам ижобий чиқди. Погба айбини тан олган тақдирда бу жазо муддатини қисқартиришга ёрдам берарди. "Ла Газзетта делло Спорт" нашрининг хабар беришича, Погба олган дори варақасида допинг аниқланиши хавфи аниқ кўрсатилган, бироқ футболчи кўрсатмаларни ўқимаган. Дисквалификация даври бошланганидан сўнг, Пол жазо муддатини қисқартириш учун адвокатлар билан курашди. Шу билан бирга, Погба машғулотлар ҳам ўтказди, Франция терма жамоасини Евро-2024да қўллаб-қувватлади ва "4 ноль" комедия фильмида роль ўйнади. Октябрь ойининг бошида эса Погба учун ажойиб янгилик айтилди. Спорт арбитраж суди футболчининг тақиқланган тестостерон даражасини оширувчи моддани қабул қилгани ҳақида қарор чиқарди. Француз бу қарор устидан муваффақиятли апелляция берди ва дисквалификация муддати 18 ойга қисқартирилди. 2025 йилнинг январида Погба клуб билан машғулотларни давом эттира олади ва футбол ўйнаш имконияти март ойида пайдо бўлади.

 

"Ювентус"нинг техник директори Криштиану Гиунтоли расмий хабардан олдин ҳам Полнинг жамоага қайтиши эҳтимоли ҳақида шундай деди: "Биз апелляциянинг якуний натижасини кутишимиз керак. Кейин қарор қабул қиламиз. Погба ажойиб футболчи, лекин у узоқ вақтдан бери ўйнамади". Туринликлар бош мураббийи Тиаго Мотта ҳам аниқ маълумот бермади: "Погба билан нима қилишни клуб ҳал қилади. У зўр футболчи эди, лекин узоқ вақт ўйнамади. Мен фақат ҳозирги кунга эътибор қаратаман."

 

Инсайдер Николо Ширанинг айтишича, Погба "Ювентус"ни тарк этиши мумкин. Айни вақтда футболчига Саудия Арабистони чемпионати ва МЛС вакиллари қизиқиш билдиришмоқда.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.