“ПСЖ”нинг ҳомийси ўзгаради
“GOAT” компанияси клубга ҳомийлик қилади.

Американинг “GOAT” компанияси 2022/23 йилги мавсумдан бошлаб “ПСЖ” ҳомийсига айланади. Бренд парижликларнинг футболкалари енгига жойлаштирилади ва келишув 3 йил давомида 50 миллион еврони ташкил қилади.
Ҳозирда Америка онлайн компанияси 170 та мамлакатда 40 миллион мижозга хизмат кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “ПСЖ” клуби Франция чемпионатининг турнир жадвалида 31 ўйинда 71 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди.
Аввалроқ, Кейлор Навас украиналик қочқинларга ёрдам бермоқчи эканлиги ва Месси коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







