Ўзбекистон

Қашқадарёда 21 ёшли қизни беҳаё расмларини тарқатиш билан қўрқитган «куёв бола» аёл киши бўлиб чиқди

Ҳолат юзасидан аёл кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 22 ёшли аёлнинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда 21 ёшли қизни беҳаё расмларини тарқатиш билан қўрқитган «куёв бола» аёл киши бўлиб чиқди

 

ИИВ Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Қашқадарёда 21 ёшли қизни беҳаё расмларини тарқатиш билан қўрқитган йигит аёл киши бўлиб чиқди.

 

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти, Қарши туманида яшовчи 21 ёшли аёл ариза билан мурожаат қилиб, Telegramʼда «Фаррух-96» номли профиль эгаси, унинг турли беҳаё тасвирлари бўлган видеоларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини билдирган.

 

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида яшовчи 22 ёшли аёл содир этгани аниқланган.

 

Аниқланишича, у Telegramʼда ўзини Фаррух деб таништириб, жабрланувчини яхши кўриб қолгани ҳамда унга уйланиш мақсади борлигини айтиб, унинг ишончига кириш орқали унинг турли фотосуратлари ва беҳаё видеотасвирларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган. 

 

Натижада тарқатмаслик эвазига гумонланувчи ўзининг банк карталарига жами 14 млн 300 минг сўм пулни ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 22 ёшли аёлнинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"