Жаҳон

Қозоғистонда сунъий интеллект имом ишга туширилади

Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси диний саволларга жавоб берувчи сунъий интеллект иловасини жорий этишни режалаштирмоқда.

Қозоғистонда сунъий интеллект имом ишга туширилади

 

Қозоғистонда диний-маърифий соҳада сунъий интеллект технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда. Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси сунъий интеллект асосида ишлайдиган “Имом АI” мобил иловасини ишлаб чиқишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Orda.kz нашри хабар берди.

 

Қозоғистон Олий муфтийси Наурйзбай ҳожи Таганулининг сўзларига кўра, мазкур иловани ишга тушириш 2026 йилга мўлжалланган. “Имом АI” ишончли диний манбалар асосида фойдаланувчиларнинг саволларига тезкор ва аниқ жавоблар бериши кутилмоқда.

 

Баёнотда қайд этилишича, замонавий талабларни инобатга олган ҳолда диний соҳада ҳам сунъий интеллект имкониятларини тизимли жорий этиш зарур. Лойиҳа фуқароларнинг диний саволларига осон ва ишончли жавоб олишига хизмат қилиши билан бирга, имомлар ва руҳонийлар зиммасидаги юкни камайтириши ҳам кўзда тутилган.

 

Шунингдек, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Янги йил муносабати билан қилган мурожаатида 2026 йилни Рақамлаштириш ва сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш йили деб эълон қилган эди. Президентнинг таъкидлашича, илғор технологияларни жорий этиш мамлакатнинг барча соҳалардаги салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

 

Аввалроқ Ўзбекистон Мусулмонлар идораси сунъий интеллектдан диний саволларни сўраш жоиз эмаслигини маълум қилган эди.

custom img

Эронга қарши операция бир неча ҳафта ичида тугаши мумкин

АҚШ Энергетика вазири можаро тез орада якунланиши кутилаётганини маълум қилди.

custom img

Мен Мужтабо Хоманаийнинг ўлганини эшитдим — Трамп

АҚШ президенти унинг ҳозирги ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқлигини таъкидлади.

custom img

Нега Хитой Эрон учун урушга кирмайди?

АҚШ, ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш орқали минтақавий ва глобал таъсирини мустаҳкамлаб келган. Шу сабабли, одатда биз буюк давлат деганда, ўз ҳамкорларини ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлайдиган давлатни тасаввур қиламиз. Агар Хитой глобал етакчиликка даъво қилаётган бўлса, у ҳам худди шундай йўл тутиши керакдек туюлади яъни Эронга ёрдам бериши керак. Аммо Хитой бундай қилмаяпти.

custom img

Мужтабо Хоманаий даволаниш учун Москвага олиб кетилган

У 28 февраль куни Эронга қилинган ҳаво ҳужумлари вақтида жароҳат олган.

custom img

Эрон АҚШ билан урушни тугатиш шартларини эълон қилди

АҚШ эса можарони Эрон тўлиқ таслим бўлмагунча якунлаш ниятида эмаслигини маълум қилган.

custom img

АҚШ фуқаролигидан чиқиш тўлови 80 фоизга камайтирилди

Тўлов 2015 йилда аризалар сонининг кескин ошиши сабаб 2350 долларгача кўтарилган эди.

custom img

Дунё соғлиқни сақлашдан кўра урушларга кўпроқ маблағ сарфламоқда — ЖССТ

2025 йилда глобал ҳарбий харажатлар 2,7 триллион долларга етгани маълум қилинди.

custom img

Эрон АҚШ билан келишув тузишни истамоқда — Трамп

Трамп айрим ОАВларни ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ ёритмаётганлигини танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"