Риёд Маҳрез бўйдоқлар сафидан чиқди
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Риёд Маҳрез 23 ёшли модель Тейлор Уордга уйланди.

Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар бермоқда.
Маросим мусулмонларнинг анъаналарига мувофиқ ўтказилган. Хабарда қайд этишича, жуфтлик никоҳ қонуний деб топилиши учун Буюк Британияда яна бир маросим ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилган.
“Риёд ва Тейлор энди ислом дини анъаналари бўйича қонуний никоҳда. Маросим қисқа вақт ичида бўлиб ўтди. Энди улар иккинчи тўйга йўл олишди. У асосий воқеа бўлади. Тейлор ва Маҳрез бахтли ва бир-бирларини жуда яхши кўришади”, — деди маросим меҳмони.
Эслатиб ўтамиз, эр-хотин 2021 йил июнь ойида унаштирилганликларини эълон қилишган эди. Риёд Маҳрез ўшанда ўз севгилисига 480 минг евролик узук совға қилган.
Аввалроқ, “Манчестер Сити” Килиан Мбаппени исталган нархда сотиб олмоқчилиги ва энг яхши тўпурар номига Агуэро номи қўйилиши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







