Жаҳон

Россия компаниялари Хитойдан армия учун кўплаб жиҳозлар сотиб олмоқда

Россия компаниялари армия учун олиб келинаётган маҳсулотларни божхона маълумотларида бошқа ном билан расмийлаштирган

Россия компаниялари Хитойдан армия учун кўплаб жиҳозлар сотиб олмоқда

 

Россия компаниялари 2023 йилда Хитойдан Россия армияси учун зарур бўлган юзлаб миллион долларлик икки томонлама мақсадли товарларни сотиб олди, деб ёзади Politico божхона маълумотларига таяниб.

 

Қайд этилишича, йил бошидан бери Хитой Россияга 100 миллион долларлик фуқаролик учувчисиз учоқлар ва зирҳ учун 225 миллион доллардан ортиқ кевлар етказиб берган.

 

Бундан ташқари, Россия компаниялари Хитойдан тайёр тана зирҳлари ва дубулғаларини, шунингдек, термал нишонларни сотиб олади. Журналистларнинг аниқлашича, уруш бошлангандан бери тахминан 11 миллион долларлик камида 220 та шундай жўнатиш амалга оширилган.

 

Нашрнинг қайд этишича, кўпинча икки мақсадли товарларни харид қилиш Россиянинг «fly-bynight» компаниялари томонидан амалга оширилади. Аксарият ҳолларда улар божхона ҳужжатларида сотиб олинган товарларнинг бошқа номларини кўрсатадилар. Масалан, Ростовнинг «Positron» компанияси 2022 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида қиймати 60 миллион доллардан ортиқ бўлган дубулғаларни «турли кулолчилик буюмлари» сифатида харид қилган.

 

Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари Россияга қарши кўплаб санкциялар киритдилар. Чекловларнинг бир қисми Россияга ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган технологияларни этказиб беришни тўхтатиш учун мўлжалланган. Шунга қарамай, киритилган барча чекловларга қарамай, Россия бир қатор мамлакатлардаги компаниялар орқали керакли бутловчи қисмларни сотиб олмоқда.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.