Жаҳон

Россия Шенген визаси масаласида Европага жавоб қайтаради

Ғарбнинг бу иши жавобсиз қолмайди — Песков.

Россия Шенген визаси масаласида Европага жавоб қайтаради

 

Агар Европада россияликлар учун Шенген визаси берилишини тақиқлаш жорий этилса, Россия Ғарбга жавоб қайтаради, деди Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. 

 

"Бу (руслар учун Шенген визаларини беришни тақиқлаш) жуда жиддий қарор бўлиб, тўғридан-тўғри фуқароларимизга қарши қаратилган бўлиши мумкин ва, албатта, бундай қарорлар жавобсиз қолиши мумкин эмас. Биз буни фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қиладиган тарзда қиламиз",— деди котиб.

 

Бир қатор Европа давлатлари раҳбарлари аввалроқ барча россияликларни Шенген мамлакатларига киришни тақиқлашга чақирган эди. Хусусан, тақиқ Эстонияда қўллаб-қувватланди ва Финляндия сентябр ойидан бошлаб Россия фуқароларидан виза олиш учун қабул қилинган аризалар сонини икки баравар қисқартирилишини эълон қилди.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

custom img

Германиянинг Иорданиядаги ҳарбий базаси Эрон ракеталари зарбасига учради — Spiegel

Немис ҳарбийлари жойлашган казармалар зарбага учраган, улар ҳужум пайтида бошпаналарда бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"