Ўзбекистон

Саида Мирзиёева: «Тарих руҳи ва замонавий муҳит бир жойда мужассам»

Қайта қурилган Республика болалар кутубхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Саида Мирзиёева тарихга бой ушбу бинонинг қайта тикланиши борасида ўз фикрларини билдирди.

Саида Мирзиёева: «Тарих руҳи ва замонавий муҳит бир жойда мужассам»

Қайта қурилган Республика болалар кутубхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кутубхонанинг китоб фонди 1965 йилдан бошлаб шакллантирилиб, даставвал 200 минг жилдга яқин нашрдан иборат бўлган.

Қайта таъмирлаш ишлари мобайнида яна 21 минг китоб қўшилди. Бунда алоҳида эътибор ислом, Европа ва замонавий санъатга оид китоблар сараламасига қаратилди.

Саида Мирзиёева тарихга бой ушбу бинонинг қайта тикланиши борасида ўз фикрларини билдирди.

«Республика болалар кутубхонаси – шаҳримиз аҳолиси учун энг қадрли ва севимли жойлардан бири. Ушбу лойиҳада юксак меъморчилик намунасини ўтган аср бошида қурилган кўринишда сақлаб қолиш биз учун жуда муҳим эди.

Бино бой тарихга эга. Турли йилларда бу бинода Тошкент шаҳар думаси ва Жамоат йиғини, 1965 йилдан эса машҳур болалар кутубхонаси фаолият кўрсатган. Афсуски кутубхона кўп йиллар давомида қаровсиз аҳволда қолган ва у реконструкцияга муҳтож эди. Биз 2020 йилда қайта тиклаш ишларини бошладик ва ниҳоят вазифа уддаланди!

Бу ўзига хос масканда кўплаб топилмаларга дуч келдик. Масалан, девор сувоқлари ортидан ўтган аср ўрталарида ишланган ажойиб деворий суратлар чиқди. Натижада – тарих руҳи ва замонавий муҳит бир жойда мужассам бўлди.

Ўз ишининг усталари меҳнатини муносиб баҳолайсиз, деган умиддамиз. Бугундан бошлаб кутубхонамиз эшиклари барча китобсевар юртдошларимиз учун очиқ!», — дейди Саида Мирзиёева.

Доимий равишда тўлдирилиб бориладиган китоб фондининг сифат даражасини назорат қилиш мақсадида “Irbis” электрон кутубхона бошқарув тизими жорий этилди.

Унда тўлдириш, тизимлаштириш, тоифалаштириш, ўқувчиларни излаш, китобларни бериш ва маъмурий бошқарувга оид замонавий технологиялар татбиқ этилган.

“Бу шаҳримиз ҳаётидаги диққатга сазовор воқеадир – Республика болалар кутубхонасининг эшиклари яна қайтадан очилмоқда. Биз болалар ва ёшларнинг ижодий ва ақлий салоҳиятларини янада ривожлантириш учун зарур бўлган барча нарсаларни ўзида мужассам этган замонавий жамоатчилик майдонини яратган ҳолда бинонинг тарихий муҳитини имкон қадар сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Ишончим комилки, кутубхона қўшма кашфиётлар, саргузаштлар масканига айланиб, бўш вақт ва билим олиш учун янги имкониятларни яратади”, — дейди Гаяне Умерова, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси.

Маълумот учун: Республика болалар кутубхонаси XIX аср охирларида қўқонлик тадбиркор ака-ука Вадяевлар томонидан қурилган.

Ўтган асрнинг 60-йилларида Алишер Навоий номидаги давлат кутубхонасининг Ўсмирларга хизмат кўрсатиш бўлими Вадяевлар қароргоҳидаги кутубхона биносига кўчирилади, кейинчалик у тўлиқ Республика болалар кутубхонаси тасарруфига берилган.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"