Тошкентда Янги йилга тайёргарлик бошланди: айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
30 ноябрдан 2027 йил 10 январгача айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Тошкентда Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик доирасида 2026 йил 30 ноябрдан 2027 йил 10 январгача айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Чекловлар қуйидаги кўча қисмларига тааллуқли:
- Истиқлол кўчаси — Буюк Турон ва Зарафшон кўчалари оралиғида;
- Буюк Турон кўчаси — Истиқлол кўчаси билан кесишмадан Ёшлар ижод саройигача.
Қайд этилишича, чекловлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Ҳаракат чекловларининг иккинчи босқичи бўйича қўшимча маълумот берилади. Ҳайдовчиларга сафар йўналишларини ушбу ўзгаришларни инобатга олган ҳолда режалаштириш тавсия этилган.








