Жаҳон

Салкам 12 миллион россиялик қашшоқлик чегарасида яшамоқда

Росстат камбағал россияликлар сони камайганини кўрсатмоқда.

Салкам 12 миллион россиялик қашшоқлик чегарасида яшамоқда

Росстатнинг маълум қилишича, россияликларнинг қашшоқлик даражаси 2024 йилнинг учинчи чорагида 2023 йилнинг шу давридаги 9,4 фоизга нисбатан 8 фоизга камайди. Умуман олганда, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида нақд пул даромадлари қашшоқлик чегарасидан паст бўлган россияликлар сони 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 2 миллион кишига камайди (14,6 миллион кишидан 12,6 миллион кишигача).

 

Шу билан бирга, The Insider эслатишича, 2021 йилда Росстат мамлакат президенти Владимир Путиннинг қашшоқликни камайтириш ҳақидаги фармонига риоя қилиш мақсадида ҳисоб-китоб методологиясини ўзгартирган. Эндиликда камбағаллик чегараси 2020 йилнинг тўртинчи чорагида энг кам озиқ-овқат саватчаси қийматининг ўша пайтдан бери тўпланган инфляцияга кўпайтирилиши билан баҳоланади. Бироқ инфляция камбағал одамлар одатда истеъмол қилмайдиган юзлаб товар ва хизматлар нархлари асосида ҳисобланади, дея таъкидлайди The Insider.

 

Шундай қилиб, қашшоқлик чегарасини ҳисоблашда, омон қолиш учун зарур бўлган даромад формулалар билан манипуляция туфайли кам баҳоланади. Агар аввалги методологиядан фойдаланилса, The Insider томонидан ҳисоб-китоб қилинганидек, Россияда 2023 йил охирида расмийлар тан олганидан бир ярим баравар кўп камбағаллар — 14,6 миллиондан 18 миллионгача яшаши аён бўлади.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

custom img

Германиянинг Иорданиядаги ҳарбий базаси Эрон ракеталари зарбасига учради — Spiegel

Немис ҳарбийлари жойлашган казармалар зарбага учраган, улар ҳужум пайтида бошпаналарда бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"