Ўзбекистон

Сенат раиси Парламентлараро иттифоқ Раиси билан учрашди

Ўзбекистон ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирларнинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Сенат раиси Парламентлараро иттифоқ Раиси билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқ (ПИ) Раиси Тулия Эксон билан учрашув ўтказди. 

 

Ўтган қисқа муддат ичида Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқнинг ажралмас қисмига айлангани, ҳамкорликда Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларига бағишланган Халқаро парламент форуми ҳамда Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари 14-саммитининг муваффақиятли ўтказилгани бунга ёрқин мисол бўла олиши алоҳида таъкидланди. 

 

 

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан келаси йили Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади.  

 

Марказий Осиё минтақасида илк бор парламент йўналишидаги бундай кенг кўламли тадбирнинг ўтказилиши жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистоннинг жаҳон сиёсати марказларидан бири сифатида эътироф этилаётганини тасдиқлайди.

 

 

Учрашувда мамлакатимизда 150-Ассамблеяни ҳамда унинг тегишли мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. 

 

"Ўзбекистон ушбу Ассамблеяга мезбонлик қилаётганидан хурсандмиз, чунки айнан сизнинг мамлакатингиз бундай шарафга муносибдир. Мен Тошкентдаги юбилей Ассамблеяни ПИ ва бутун жаҳон парламентаризми тарихидаги унутилмас воқеага айлантириш учун бор кучимни ишга солишга тайёрман", — дея, таъкидлади Т.Эксон. 

 

 

Шунингдек, 2025 йилда Тошкентда ўтказиладиган тадбир якунларига кўра Ташкилот бутун жаҳон парламент ҳаракатининг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги устувор йўналишларини белгилаб берадиган тегишли ҳужжатни қабул қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

custom img

Миллий дастур платформаси энди барча фойдаланувчилар учун очиқ

Платформа хорижий тилларни юқори малакали мутахассислардан ўрганиш имконини беради.

custom img

Марғилондаги мактабда аёлни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Дастлаб эркак аёлнинг фарзандини ураётган бўлган.

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

custom img

Яқин Шарқдаги воқеаларда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Саудия Арабистонидан эвакуация давом этмоқда, БААдан репатриация рейси режалаштирилган.

custom img

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда

Элчихона уларга зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Сенат раиси Парламентлараро иттифоқ Раиси билан учрашди