Жаҳон

"Террорчининг ватани, миллати ва дини бўлмайди"

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Москвадаги теракт ҳақида муносабат билдирди.

"Террорчининг ватани, миллати ва дини бўлмайди"

Москвадаги «Крокус» концерт залида содир этилган теракт охирги кунларнинг энг кўп муҳокама қилинаётгани мавзусига айланди. Терактни содир этганлар тожикистонлик муҳожирлар экани маълум бўлди. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон россиялик ҳамкасби Путин билан телефон суҳбатида ва 25 март куни Наврўз тантаналари вақтида сўзлаган нутқида бу мудҳиш воқеа ҳақида гапирди.

 

24 март куни Эмомали Раҳмон Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбати ўтказиб, Москва областидаги терактни кескин қоралаб, террорчиларнинг миллати бўлмаслигига урғу берди. Суҳбат Тожикистон томони ташаббуси билан амалга оширилган: «Террорчиларнинг ватани, миллати ва дини бўлмайди», деган Раҳмон хусусан Путин билан суҳбатида.

 

Тожикистон президенти Путинга барча тожикистонликлар Россиядаги мудҳиш воқеа сабаб россияликларга ҳамдард эканини айтган. Суҳбат давомида томонлар терроризм ва диний радикализмга қарши биргаликда курашиш борасида келишиб олган.

 

Наврўз байрами муносабати билан Тожикистонда ўтказилган «Шодлик карвони» тадбирларида нутқ сўзлаган Раҳмон яна бир бор Москвадаги теракт ҳақида гапирди ва ота-оналар фарзанди тарбиясига эътиборли бўлиши кераклигини таъкидлади.

 

«Москва яқинида қўрқоқларча амалга оширилган даҳшатли воқеалар барчамизни, айниқса ота-оналарни фарзандлар тарбиясига жиддий эътибор қаратишга ундайди. Болаларимизни бундай вайронкор гуруҳларга аралашиб қолишидан сақлашимиз лозим. Улар тожиклар суверен давлати, ўз ота-оналари ва тожик миллати шарафини ҳимоя қилиши керак», деб Раҳмоннинг сўзларини келтирган Тожикистон президенти расмий сайти.

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Қайиқда 300 киши бўлган, 84 киши бедарак йўқолган.

Непалда яна сув тошқини: ўнлаб уй ва кўприклар вайрон бўлди

Непалда яна сув тошқини: ўнлаб уй ва кўприклар вайрон бўлди

Қутқарув ишлари давом этмоқда, бедарак йўқолганлар сони аниқлаштирилмоқда.

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ компаниянинг бир нечта рақамли хизматлари фойдаланувчилар учун вақтинча ишламай қолган.

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Телефон суҳбатлари Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилди.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.