Ўзбекистон

"Толибон" ўзининг ашаддий душманларидан бирини ҳукуматга таклиф қилди.

Бу ҳақда Эрондаги музокараларда маълум қилинган.

"Толибон" ўзининг ашаддий душманларидан бирини ҳукуматга таклиф қилди.

 

“Толибон” машҳур қўмондон Исмоил Хонни ҳукуматга таклиф қилди. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” хабар берди. 

 

Маълумотларга кўра, Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мутаққий бу ҳақда Теҳрондаги музокаралар вақтида маълум қилган. У Исмоил Хон ва Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллахиян билан музокаралар пайтида бош вазир Муҳаммад Ҳасан Оҳундзоданинг таклифини етказган. Мулла Оҳунд 20 нафар йирик ҳарбий етакчилар ва давлат арбобларини “Толибон” томонидан тузиладиган инклюзив ҳукумат таркибига киришга таклиф қилган. Ўз навбатида Исмоил Хон 25 мартга қадар вақт сўраган. Шу билан ҳозирда Эрон ТИВ ва толиблар томонидан бу ҳақда расмий маълумот берилмади. 

 

Маълумот ўрнида: Исмоил Хон – машҳур афғонистонлик қўмондон. У аввал совет қўшинларига, сўнгра “Толибон”га қарши курашган. “Ҳирот шери” номи билан машҳур. 2021 йил август ойида у толиблар томонидан асирга олинган бўлса-да, кейинчалик Эронга чиқиб кетган. 

 

Аввалроқ Покистон Афғонистон билан чегарада тўсиқлар қўйишни давом эттиришини маълум қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"