Тошкент аэропортида “учирадиган” сақичлар тўхтатиб қолинди
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент халқаро аэропортида таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган сақичлар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида “Тошкент-АЭРО” ИБК ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 15 июль куни 23:00 ларда чегара-божхона пости ходимлари томонидан Франкфурт — Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Қозоғистон Республикаси фуқаросига тегишли йўл сумкалари божхона кўригидан ўтказилган.
Унинг сумкасидан божхона назоратига тегишли тартибда тақдим этилмаган, таркибида каннабис мойи мавжуд бўлган жами 3 дона CANNABIS CHEWING GUM, 3 дона CANNABIS CHEWING GUMS CBD ҳамда 3 дона CANNABIS CHEWING GUMS CBD номли сақичлар борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







