Ўзбекистон

“Тошкент пропискаси шармандали тизим эди” — Содиқ Сафоев

Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари аввалги чекловлар инсон ҳуқуқларига зид бўлиб, пойтахтда эркин яшаш ва ишлаш имконини бермаганини таъкидлади.

“Тошкент пропискаси шармандали тизим эди” — Содиқ Сафоев

 

 

Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Тошкент прописка тизимини кескин танқид қилиб, уни инсон ҳуқуқларига зид ва камситувчи амалиёт сифатида баҳолади. Унинг таъкидлашича, аввал амалда бўлган тартиб кўплаб фуқароларнинг пойтахтда эркин яшаши ва ўз ҳаётини қуришига жиддий тўсқинлик қилган.

 

Сафоевга кўра, ўз ватанининг фуқароси бўла туриб, одамлар Тошкент шаҳрида ўз хоҳишига кўра яшай олмаган. Прописка йўқлиги сабабли ишга жойлашиш, рўйхатдан ўтиш ва ҳатто кундалик ҳаётни йўлга қўйиш имкониятлари кескин чекланган. Бу эса жамиятда тенгсизлик ва адолатсизликни кучайтирган.

 

У давлат раҳбарининг инсон ҳуқуқларини устувор қўйган сиёсати натижасида ушбу “шармандали тизим” бекор қилинганини алоҳида қайд этди. Бу қарор фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш, яшаш жойини танлаш ва меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалда таъминлашга хизмат қилган.

 

Сафоевнинг фикрича, прописка тизимининг тугатилиши Ўзбекистонда очиқлик ва адолат тамойилларига асосланган янги босқични бошлаб берди. Эндиликда фуқаролар мамлакатнинг исталган ҳудудида, жумладан пойтахтда ҳам, қонуний ва эркин яшаш ҳамда ишлаш имконига эга.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

custom img

“Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин унга ечим берилди” — Президент

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"