Ўзбекистон

Тошкентда фуқаронинг машинаси ва уйидан салкам 292 гр марихуана топилди

Бу ҳақида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси хабар берди.

Тошкентда фуқаронинг машинаси ва уйидан салкам 292 гр марихуана топилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг навбатдаги ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

 

Пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида олдиндан тезкор кузатувга олинган 2 нафар шахслар холислар иштирокида кўздан кечирилганида, улардан бирига тегишли “Спарк” автомашинасининг олд ўриндиғидаги пакетда Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра 215.56 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

 

Шунингдек, ушбу шахснинг мазкур туманда истиқомат қилаётган хонадони кўздан кечирилганида, бу ерда ҳам экспертиза хулосасига кўра 76,2 гр. оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик воситаси сақланаётгани фош бўлди.

 

Шундай қилиб, тезкор тадбирда жами 291,76 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Эслатиб ўтамиз, пойтахт божхоначилари жорий йилнинг дастлабки 5 ойи давомида аниқланган 19 та ҳолатда 5,1 кг.дан зиёд оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари ҳамда 3 та ҳолатда 1645 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйишган.

 

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон яшил Марказий Осиё етакчига айланиши мумкин — БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуми раиси

Исмоил Белен Ўзбекистондаги кўкаламзорлаштириш ташаббуси ҳақида гапирди.

custom img

Рақобат қўмитаси мобил қурилмаларни IMEI рўйхатидан ўтказмасдан сотаётган тадбиркорларни огоҳлантирди

Фуқаролардан мобил қурилмалар IMEI кодлари тизимда рўйхатдан ўтказилмасдан сотилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушган.

custom img

Тошкентда айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

Мазкур чоралар келгуси иситиш мавсумида иссиқлик таъминотининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

custom img

Илк бор Тошкентда “Ёшлик баҳори” форуми  старт олди

600 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирокида маданият ва санъат соҳасидаги йирик форум бошланди.

custom img

“Нефтгазмонтаж” фаолияти танқид қилиниб, масъуллар лавозимидан озод этилди

Ишчиларга ноябрь ойидан буён иш ҳақи тўланмагани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"