Ўзбекистон

Тошкентда кўчадан эркак жасади топилди

Текширувда марҳум самарқандлик фуқаро экани аниқланган.

Тошкентда кўчадан эркак жасади топилди

1 июль куни соат 06:03 ларда Тошкент шаҳар ИИББ 102 махсус рақами орқали тушган хабарга кўра, Бектемир тумани Бектемир маҳалласида газон устида номаълум эркак кишининг жасади қонга беланган ҳолда ётган. 

 

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида воқеа содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи ва туман раҳбарлари етиб борган. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида жасад Самарқанд шаҳрида доимий рўйхатда турувчи, 1984 йилда туғилган фуқарога тегишли экани аниқланган. 

 

Дастлабки хулосага кўра, мурданинг иккала қўлининг билак қисмларида, бўйин қисмида ҳамда чап оёғи сон қисмида кесилган жароҳатлари аниқланиб, ушбу тан-жароҳатларни ўзига ўзи етказган бўлиши мумкинлиги эҳтимолдан холи эмаслиги тўғрисида кўрсатиб ўтилган. Воқеа жойида олиб борилган суриштирув ишлари давомида жасад ётган жойдан 1 дона лезвия қон доғлари билан топилиб, расмийлаштириб олинган.

 

Марҳум тўғрисида унинг яқин алоқалари, яшаш манзили ва фаолият турини аниқлаш мақсадида тезкор суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

custom img

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

custom img

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

custom img

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда ёмғир олдидан шамол кучайиши сабаб қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

custom img

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"