Ўзбекистон

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол каналлари орқали олиб борилган ҳамкорлик натижасида Ўзбекистонда Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, халқаро қидирувга берилган фуқаро Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

 

Қайд этилишича, тезкор-қидирув тадбирлари давомида қидирувдаги шахснинг Грузия ҳудудида экани аниқланган. Шундан сўнг Ўзбекистон ва Грузия Интерпол Миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида уни ушлаш ва Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилган.

 

Грузиянинг ваколатли органлари қидирувдаги шахсни қўлга олган. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган. Қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар якунлангач, шахсни Ўзбекистон томонига топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

 

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Грузиядан Ўзбекистонга олиб келинган. Ҳозирда унга нисбатан қонунчиликка мувофиқ кейинги процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

 

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликни кучайтириш, халқаро қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш, ушлаш ва экстрадиция қилиш бўйича ишларни давом эттираётганини маълум қилди.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.