Ўзбекистон

Тошкентда метролар кечикаётгани айтилди

Ҳолат бўйича расмийлар тушунтириш берди.

Тошкентда метролар кечикаётгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда пойтахтда метро йўналишларида поездлар узоқ вақтда келаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 19 сентябрь куни 18:15 ларда Тошкент бекатига кириб келган 37-сонли ҳаракат таркибидаги йўловчилардан бирининг тоби қочган ва ушбу йўловчи вагондан бекатга олиб чиқилиб, тегишли тартибда ёрдам чоралари кўрсатилган. Бунинг натижасида ушбу ҳаракат таркиби йўналишда белгиланган жадвалдан 2 дақиқа кеч қолиб ҳаракатланган.

 

“Ҳозирги вақтда ушбу йўналишда поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатини амалга оширмоқда”, — дейилади хабарда.

custom img

Глобал инновация индекси: Ўзбекистон 139 та давлат орасида 77-ўринни эгаллади

Мамлакат ўтган йилги натижасига нисбатан икки поғона юқорилаган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

custom img

Ботаника боғидаги дарахтлар кесиляптими? Фанлар академияси изоҳ берди

Тошкент Ботаника боғидаги дарахт кесиш ва қазиш ишлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

custom img

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

Парламентда болаларни ҳимоя қилиш ва жазоларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

22 нафар ўқувчи заҳарланди: мактаб ёнидаги пахта даласига дори сепилган

Ғузорда пахта даласига эрта етилишни таъминлаш мақсадида дори сепилгани ортидан ўқувчиларда кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилган.

custom img

14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий тажовуз учун умрбод қамоқ: Қонунчилик палатасида таклиф кўриб чиқилмоқда

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар бўйича жавобгарликни кучайтириш, жабрланган болаларни тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилиш ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш таклиф этилмоқда.

custom img

“Боланинг хавфсизлиги энг асосий талаб”: вазирлик барча боғчаларни текширмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Учқўрғондаги воқеа ортидан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари фаолиятини ўрганмоқда.

custom img

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"