Ўзбекистон

Тошкентда ота фарзандига алимент эвазига уй берди

Шу тариқа ижро ҳужжати амалда тамомланган.

Тошкентда ота фарзандига алимент эвазига уй берди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ота 2036 йилгача бўлган алимент миқдори эвазига 2 хонали хонадон ҳадя қилди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор М.Б.дан ундирувчи Р.С.нинг фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

 

Қарздор эркак, 2023 йилнинг ноябрь ойига қадар бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган. Бироқ, 2023 йилнинг декабрь ойидан 2025 йилнинг октябрь ойига қадар алимент пулларини тўламагани оқибатида катта миқдордаги қарздорлик вужудга келган.

 

Шундан сўнг, Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси С.Жўраев томонидан 16.10.2025 йилда қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида, “MIB Portal” электрон дастури орқали тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, қарздорга тегишли бўлган 2 та автотранспорт воситаси аниқланган ва тегишли тартибда банд солинган.

 

Бундан ташқари, қарздор отага нисбатан 17.10.2025 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 421-моддаси билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тақиқ қўйилган.

 

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг алимент тўловидан бўлган қарздорлиги Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99,140-моддаларига асосан ҳисобланганда жорий йилнинг 10.11.2025 кунига қадар жами 40.000.000 сўмни ташкил этган.

 

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, 10.11.2025 йилда қарздор ота бир нафар вояга етмаган фарзанди учун 2036 йилгача бўлган миқдор эвазига 2 хонали хонадон ҳадя қилди. Мазкур ижро ҳужжати амалда тамомланди.

 

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"