"Tottenxem" клубида коронавирус тарқалди
6 нафар ўйинчи ва мураббийлар штабининг 2 аъзосида вирус аниқланган.

Лондоннинг "Tottenxem" клубида коронавирус тарқалди. Бу ҳақда Тhе Athletic хабар берди.
Маълумотларга кўра, олти жамоа ўйинчиси ва мураббийлар штабининг икки аъзоси Covid-19 учун ижобий тестлардан ўтган. Уларнинг барчаси ўн кунлик изоляцияга жўнатилди. Шу тариқа, футболчилар жамоанинг кейинги учта ўйинида – Конференсия лигасида "Renn"га, Премер-лигада эса "Brayton" ва "Lester"га қарши ўйинларда иштирок эта олмайди.
Бу учрашувлар, албатта, ўтказилади. Чунки UEFA қоидаларига кўра, ўйинни трансфер қилиш учун жамоа таркибида 13 нафардан кам футболчи бўлиши ёки дарвозабонлар бўлмаслиги керак.
Аввалроқ “Arsenal” "Ювентус" ярим ҳимоячиси Деян Кулусевски трансфери устида ишлаётгани маълум қилинганди.
Насиба Тўхтаева








