Ўзбекистон

Тўй кортежи уюштирган куёв 27 млн сўмдан ортиқ жарима тўлади

Ҳолат Андижон вилоятида содир бўлган.

Тўй кортежи уюштирган куёв 27 млн сўмдан ортиқ жарима тўлади

 

Андижон вилояти Балиқчи туманида тўй сабаб куёв жаримага тортилди. Бу ҳақида Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси маълум қилди.

 

Хабар берилишича, Балиқчи туманида яшовчи 22 ёшли фуқаронинг тўйи муносабати билан тўй кортежи Балиқчи туман марказида гуруҳ бўлиб ҳаракатланган. Бу ҳолатни автомашинадан танасини чиқариб, видео тасвирга олиб кетаётган оператор автомашинаси вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳайдовчи оператори томонидан тўхтатилиб, унга нисбатан қонуний чора кўрилиши билдирилган.

 

Шундан сўнг, куёв ва унинг дўстлари бу ҳолатга қаршилик кўрсатиб, хизмат вазифасини ўтаётган ходим билан жанжаллашиб, унга тан жароҳати етказишган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 27 млн 200 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилган. Шунингдек, ушбу жарима пуллари ундирилган.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

custom img

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

custom img

Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Иноқов Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратура босқичи битирувчиси ҳисобланади

custom img

Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган икки ходим “Жасорат” медали билан тақдирланди

Марҳум ФВВ ходими Тошкентдаги хонадонда бўлган ёнғинда 7 кишини қутқариб, ўзи ҳалок бўлганди. ЙПХ ходими Spark уриб кетиши оқибатида вафот этганди.

custom img

Шерзод Асадов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Шерзод Асадов 2021 йил март ойидан буён президент матбуот котиби сифатида ишлаб келмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"