Ўзбекистон

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

«Болалар фаровонлигига инвестициялар: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт йўлида» халқаро саммити доирасида Самарқандда «IMKON» марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева, шунингдек, саммитда иштирок этаётган биринчи хонимлар ва юқори мартабали меҳмонлар қатнашди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига кирувчи ушбу марказда мактабгача таълим, коррексион-педагогик ёрдам ва комплекс реабилитация уйғунлаштирилади. Ҳар бир бола учун дастур унинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Ота-оналар боласи эгаллаган кўникмаларни уйда мустаҳкамлаш учун мутахассислардан тавсиялар олиши мумкин.

 

Мактабгача таълим бўлими 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун 10 та ихтисослаштирилган гуруҳни ўз ичига олади. Амбулатор бўлимда эса 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган ойига 100 нафарга яқин бола реабилитация курсларидан ўтиши мумкин.

 

Марказда даволовчи жисмоний тарбия, нутқ ва майда моторикани ривожлантириш, сенсор интеграция машғулотлари, физиотерапия ва бошқа муолажалар ўтказилади. Бу ерда етти йўналишдаги шифокорлар, дефектолог педагоглар, логопедлар, психологлар, реабилитация мутахассислари ва бошқа ходимлар фаолият юритади.

 

Самарқанддаги марказ Нукус, Қибрай, Қарши ва Зарафшондаги муассасаларни ҳам ўз ичига олган «IMKON» тармоғининг янги бўғинига айланди. 2025 йилда тармоқ муассасаларида 546 мингдан ортиқ муолажа ва машғулот ўтказилиб, 3 777 нафар бола амбулатор реабилитациядан ўтган.

 

Тармоқни кенгайтириш давом этмоқда: Фарғонада марказ қурилиши бошланган, Наманганда ва Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ҳам шундай муассасалар барпо этиш режалаштирилмоқда.

 

 

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қўлга олиш жараёнида улар тезкор ходимларга қаршилик кўрсатиб, қочишга уринган.

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёни йил якунига қадар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадини билдирди.