Ўзбекистон

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

ЖССТ Бош директорининг 2026-йилги мукофоти Зироат Мирзиёевага болалар онкологиясига оид тиббий ёрдам тизимини ривожлантириш ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги фаолияти учун топширилди.

 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева онкологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги ва ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари сургани учун ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофоти — WHO Director-General’s Award 2026 билан тақдирланди.

 

Бу қандай мукофот?

 

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти. У 2019 йилда ЖССТ Бош директори Тедрос Адханом Гебреесус томонидан таъсис этилган. Лауреатларни шахсан ЖССТ Бош директори танлайди.

 

Ушбу мукофот глобал соғлиқни сақлаш соҳасида алоҳида етакчилик кўрсатиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда аниқ натижаларга эришган шахсларга берилади. Мукофот ҳар йили чекланган сондаги шахсларга тақдим этилади.

 

Масалан, 2024 йилда уч нафар, 2025 йилда икки нафар лауреат ушбу мукофотга лойиқ кўрилган. Улар орасида Нобель мукофоти совриндорлари, амалдаги ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва таниқли олимлар бор.

 

Хусусан, Барбадос Бош вазири Миа Моттли, физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари Каталин Карико ва Дрю Вайсман, глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги таниқли олим Питер Пиот, Гарвард профессори Пол Фармер каби дунёга машҳур шахслар ҳам ушбу мукофот билан тақдирланган.

 

Миа Моттли — иқлим ўзгариши ва унинг инсон саломатлигига таъсири масалаларидаги етакчилиги, шунингдек, микробларга қарши препаратларга чидамлиликка қарши кураш бўйича Глобал етакчилар гуруҳи раиси сифатидаги фаолияти учун 2024 йилда тақдирланган.

 

Каталин Карико ва Дрю Вайсман — COVID-19га қарши mRNK вакциналарини яратишга йўл очган илмий тадқиқотлари ва ушбу технологияни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун 2024 йилда мукофотланган. Уларнинг кашфиётлари пандемия даврида самарали mRNK вакциналарини ишлаб чиқишда ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Карико ва Вайсман 2023 йилда физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофотига ҳам сазовор бўлган.

 

Питер Пиот — глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги кўп йиллик фаолияти ва жамоат саломатлигига қўшган улкан ҳиссаси учун 2023 йилда тақдирланган. У Эбола вирусининг илк кашф этилиши ва биринчи эпидемияни жиловлаш ишларида иштирок этган, кейинчалик ОИВ/ОИТСга қарши глобал курашда етакчи роль ўйнаган.

 

Пол Фармер — дунёнинг энг кам таъминланган аҳоли қатламларига сифатли тиббий ёрдамни етказиш, соғлиқни сақлашда тенгликни таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий тенгсизлик масалаларидаги кўп йиллик фаолияти учун 2022 йилда вафотидан сўнг тақдирланган. У Гарвард тиббиёт мактабининг Глобал саломатлик ва ижтимоий тиббиёт департаменти раҳбари ҳамда кам таъминланган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи Partners In Health халқаро ташкилоти ҳаммуассиси бўлган.

 

Зироат Мирзиёеванинг болалар онкологияси бўйича тиббий ёрдам тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги, шунингдек, ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини глобал миқёсда илгари суриш борасидаги фаолияти эса алоҳида эътироф этилди.

 

“Муҳтарам Биринчи хоним! Сиз бутун дунёда болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатлари йўлида чинакам курашчи, ҳар бир боланинг таълим олиш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқининг ҳимоячисисиз”, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус.

 

ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижаларнинг глобал миқёсдаги эътирофи бўлди.

 

 

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қўлга олиш жараёнида улар тезкор ходимларга қаршилик кўрсатиб, қочишга уринган.

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёни йил якунига қадар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадини билдирди.

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Georama” нашриёти асосчиси ва “Euronews” мухбири Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолари бўлди.

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Уларда туғилган кун маросимидан қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганидан сўнг заҳарланиш аломатлари кузатилган.