Ўзбекистон

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди



Ижтимоий тармоқларда «Пахтакор» метро бекатида йўловчилар тирбандлиги юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. “Тошкент метрополитени” АЖ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.


Қайд этилишича, ҳодиса 20 октябрь куни тахминан соат 17:43 да кузатилган. Бекатга икки поезднинг бир вақтнинг ўзида келиши йўловчилар оқимининг вақтинча ортишига сабаб бўлган. Метрополитен маъмурияти бундай ҳолатлар йўловчилар кўп бўладиган тиғиз вақтларда кузатилишини ва оқим бир неча дақиқада меъёрлашишини маълум қилган.


Айни пайтда Тошкент метрополитенида кунлик йўловчилар оқими 1,2 миллион нафардан ошиб бораётгани сабаб бекатларда тўпланишларни камайтириш мақсадида поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.

 

Унга кўра, поездлар ҳаракати интерваллари қуйидагича белгиланиши режалаштирилган:

  • Чилонзор йўналишида — 1,5–2 дақиқа;

  • Ўзбекистон йўналишида — 3 дақиқа;

  • Юнусобод йўналишида — 4 дақиқа;

  • Ер усти ҳалқа йўли йўналишида — 7–8 дақиқа.


Метрополитен маъмурияти йўловчилар оқимини бошқариш, поездлар ҳаракати барқарорлигини таъминлаш ҳамда қулай ва хавфсиз транспорт хизматини кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилаётганини билдирган.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қўлга олиш жараёнида улар тезкор ходимларга қаршилик кўрсатиб, қочишга уринган.

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёни йил якунига қадар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадини билдирди.

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Georama” нашриёти асосчиси ва “Euronews” мухбири Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолари бўлди.

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Уларда туғилган кун маросимидан қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганидан сўнг заҳарланиш аломатлари кузатилган.

“Омборчи” ва “кимёгар” қўлга тушди: Бухорода нарколаборатория фош этилди

“Омборчи” ва “кимёгар” қўлга тушди: Бухорода нарколаборатория фош этилди

Икки фуқаро нарколаборатория ташкил қилиб, синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган.

2018 йилда рекорд, кейинги йилларда пасайиш: никоҳлар статистикаси

2018 йилда рекорд, кейинги йилларда пасайиш: никоҳлар статистикаси

Ўзбекистонда никоҳлар сони кетма-кет тўрт йилдан бери камаймоқда.

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

У тўрт нафар фуқарони Польшага мавсумий ишга юбориш эвазига пул талаб қилган.