Жаҳон

Трамп АҚШ ҳукуматидан 1 миллиард доллар товон пули талаб қилмоқда

Аввалроқ у Адлия вазирлигидан 230 миллион доллар талаб қилишни режалаштирганини маълум қилган эди.

Трамп АҚШ ҳукуматидан 1 миллиард доллар товон пули талаб қилмоқда

 

Доналд Трамп Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказилган тинтуви юзасидан АҚШ ҳукумати унга 1 миллиард доллар миқдорида товон пули тўлаши мумкинлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ушбу маблағ ундирилган тақдирда, уни хайрия мақсадларига йўналтиришга тайёр.

 

Мазкур баёнот Трамп томонидан 19 декабрь куни Шимолий Каролина штатининг Рокки-Маунт шаҳрида сўзлаган нутқи чоғида билдирилган.

 

Давлат раҳбари судга даъво аризаси билан мурожаат қилганини ва ишда ғалаба қозонишига умид қилаётганини айтди. Шу билан бирга, у вазиятни «ғайриоддий» дея баҳолаб, агар даъво қаноатлантирилса, ишни ҳал қилувчи шахс сифатида президентнинг ўзи иштирок этиши эҳтимоли борлигини қайд этди. Трамп бу ҳолатни истеҳзоли тарзда изоҳлаб, амалда “ўзи билан музокара олиб бориши” мумкинлигини билдирди.

 

Унинг сўзларига кўра, бундай вазият АҚШ тарихида илгари кузатилмаган. Трамп АҚШни судга бериб, кейин президент сифатида ушбу суд жараёнини қандай якунлаш масаласини ҳал қилиши мумкинлигини таъкидлади.

 

Аввалроқ, октябрь ойининг бошида The New York Times газетаси Трамп ўзига нисбатан ўтган йилларда олиб борилган федерал терговлар сабабли АҚШ Адлия вазирлигидан қарийб 230 миллион доллар миқдорида товон пули талаб қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

 

Нашр маълумотига кўра, Трамп 2023–2024 йилларда икки марта маъмурий шикоят билан мурожаат қилган бўлиб, уларда Мар-а-Лагодаги тинтув ҳамда Россиянинг 2016 йилги АҚШ президентлик сайловларига аралашуви бўйича тергов доирасида унинг ҳуқуқлари бузилгани таъкидланган.

 

Шу билан бирга, газета бундай маъмурий шикоятлар расмий суд даъвоси ҳисобланмаслигини қайд этади. Улар дастлаб АҚШ Адлия вазирлиги томонидан низони судгача ҳал қилиш имкониятларини аниқлаш мақсадида кўриб чиқилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп аввалроқ ББС телекомпаниясига нисбатан унинг нутқи бузиб талқин қилингани сабабли 10 миллиард долларлик даъво аризаси билан мурожаат қилган эди.

custom img

Эрондан учирилган дрон Озарбайжонга қулаб тушди

Озарбайжон мазкур ҳужумни қатъий қоралаб, Ташқи ишлар вазирлигига Эрон элчиси чақиртирилди.

custom img

Эрон Туркия ҳудудига ракета учирганини рад этди, Анқара эса жавоб беришга тайёрлигини эълон қилди

Эрондан учирилган баллистик ракета Шарқий Ўрта ер денгизидаги НАТО ҳаво ва ракетага қарши мудофаа бўлинмалари томонидан тўхтатилган.

custom img

Ироқ бутунлай электр энергиясидан узилди

Басра вилоятидаги муҳим Румейла электр станциясида кутилмаган носозлик блэкаутга сабаб бўлди.

custom img

Яқин Шарқдаги можаро долларга нисбатан талабни оширди

Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро фонида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари инвесторларни хавфсиз актив сифатида АҚШ долларга йўналтирди.

custom img

Эрон ҳужумлари жавобсиз қолмайди — Қатар

Қатар ҳаво мудофаа тизимлари икки Эрон қирувчи самолётини йўқ қилди ва мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

АҚШ Эрон билан можаро бошланганидан бери қарийб 2 млрд долларлик техника йўқотди

Энг катта йўқотиш Қатардаги базада жойлашган радар тизими бўлган.

custom img

Туркия ҳаво ҳудудида Эрондан учирилган ракета урилб туширилди

Ракета Ироқ ва Сурия орқали Туркия ҳаво ҳудудига кирган.

custom img

Трамп АҚШни чексиз урушга тортмоқда — АҚШ сенатори

Сенатор Трамп бутунлай назоратдан чиқиб кетганини ва америкаликлар унинг ёлғонлари туфайли аллақачон ҳалок бўлишганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Трамп АҚШ ҳукуматидан 1 миллиард доллар товон пули талаб қилмоқда