Жаҳон

Туркияда 6 февралдан буён 22,5 мингга яқин зилзила қайд этилди

AFAD раҳбари зилзилалар минтақада яшовчи 15 миллионга яқин фуқарога бевосита таъсир кўрсатганини таъкидлади.

Туркияда 6 февралдан буён 22,5 мингга яқин зилзила қайд этилди

 

6 февралдан буён, яъни эпицентри Туркия Қаҳраманмарашида содир бўлган ҳалокатли зилзилалардан сўнг 22,5 мингга яқин ерости силкинишлари содир бўлди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятларни бошқариш ва олдини олиш бошқармаси (АFAD) раҳбари Юнус Сезер Туркия илмий-техникавий тадқиқот кенгаши (TUBITAK) томонидан онлайн тарзда ташкил этилган зилзилаларни ўрганиш бўйича конференцияда сўзлаган нутқида маълум қилди.

 

Унга кўра, 6 февраль куни Қаҳраманмарашда содир бўлган зилзилалар 1668 йилда Шимолий Анадолуда ва 1939 йилда Эрзинжонда содир бўлган шунга ўхшаш офатлардан кейин учинчи йирик зилзилалар бўлди. Бу таъсир майдони, вайронагарчилик ва одамларнинг ҳалок бўлиши нуқтаи назаридан энг катта офат бўлди.

 

AFAD раҳбари зилзилалар минтақада яшовчи 15 миллионга яқин фуқарога бевосита таъсир кўрсатганини таъкидлади.

 

«7,7 магнитудали биринчи зилзила давомийлиги 65 сония, 7,6 магнитудали иккинчи зилзила эса 45 сонияни ташкил этди. Айни дамда 22,5 мингга яқин ер силкинишлари қайд этилган. Бу кўрсаткич AFAD томонидан йил давомида қайд этилган ўртача зилзилалар сонига тенг. 5 баллдан 6 баллгача бўлган силкинишлар сони 47 тани ташкил этади. Иккала зилзила натижасида 400 км га яқин ер усти ёрилиши содир бўлган, ер қобиғида 7,5 метргача силжишлар юзага келган», — деди Сезер.

 

Унга кўра, Қаҳрамонмарашда эпицентрлари бўлган зилзилалар натижасида 56 426 та бино вайрон бўлган ёки зудлик билан бузилади, 206 452 та бино жиддий, 48 984 таси ўрта ва 516 352 таси енгил шикастланган.

 

Сезер, қидирув-қутқарув ишлари ортидан биринчи босқичда минтақага 160 минг чодир юборилганини қайд этди. Айни пайтда 610 мингга яқин чодир ўрнатилди, 289 та контейнер майдонига 45 минг контейнер жойлаштирилди.

 

«Биринчи босқичда зилзила зонасидагиларнинг 2 миллион 800 минг нафари, айни пайтда 2,5 миллион киши жойлаштирилди. Яна 800 минг зилзиладан зарар кўрган кишилар минтақадан ташқарига жойлаштирилди», — дея қўшимча қилди Сезер.

custom img

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Бунга Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

custom img

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

custom img

Афғонистондаги касалхонага қилинган ҳужум оқибатида 400 киши ҳалок бўлди

Афғонистон бу ҳужум учун Покистонни айбламоқда, бироқ Исломобод айбловларни инкор этмоқда.

custom img

Эрон Олий раҳбари АҚШнинг музокара таклифини рад этди — Reuters

Сулҳ таклифи Эронга икки воситачи давлат орқали етказилган.

custom img

Исроил Али Ларижоний ҳалок бўлганини маълум қилди

Шунингдек, “Басиж” кучлари қўмондони Ғуломризо Сулаймонийнинг ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

custom img

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил ҳужумлари натижасида Ливанда бир миллиондан ортиқ киши уйларини тарк этган, 850 киши ҳалок бўлган.

custom img

Истанбулда 7 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилгани аниқланди

Маълум қилинишича, аёл эри томонидан ўлдирилиб, жасади чиқинди контейнерига ташланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Туркияда 6 февралдан буён 22,5 мингга яқин зилзила қайд этилди