Спорт

“У осиёлик рақибларидан юқори натижа қайд этишига ишонаман”

Комилжон Тўхтаевнинг мураббийи у ҳақда фикр билдирди.

“У осиёлик рақибларидан юқори натижа қайд этишига ишонаман”

 

Қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев эртага иштирокини бошлайди. 

Спортчимиз сўнгги тайёргарлик жараёнини италиялик мураббийи Маттиа Жианесси билан олиб борди. Жианесси Комилжон Тўхтаевнинг бўлажак старти олдидан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

 

“Бир неча кун давомида Комилжон билан Олимпиада стартига тайёрландик. Ҳақиқатдан ҳам, трасса жуда мураккаб. Аввалги дастурда бир нечта фаворитларнинг финишга етиб кела олмаганига ҳам гувоҳ бўлдик. Бироқ биз олдимизга аниқ мақсад қўйганмиз va унда энг яхши натижамизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Европаликлар медални қўлга киритишда етакчилик қилиши турган гап. Биз уларга кескин рақобат туғдиришга ҳаракат қиламиз. Комилжондан осиёлик рақибларидан юқори натижа қайд этишига ишонаман”.

 

Эслатиб ўтамиз, эртага Комилжон Тўхтаев гигант слалом дастурида ўз чиқишини бошлайди. Ҳамюртимизнинг дастлабки старти Тошкент вақти билан 07:15 да бошланадиган дастурга тўғри келади.

 

Аввалроқ, финлар Олимпиaдада биринчи олтин медални қўлга киритгани va қишки Олимпия ўйинларининг саралаш беллашувлари бошлангани ҳақида xabar берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"