Спорт

Финлар Олимпиядада биринчи олтин медални қўлга киритди

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг еттинчи кун беллашувлари давом этмоқда.

Финлар Олимпиядада биринчи олтин медални қўлга киритди

 

Ҳозирга келиб, куннинг 5 дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Дастлаб сноуборд баҳсларида япониялик Аюму Хирано ғалаба қозонган бўлса, тоғ чанғиси бўйича аёллар ўртасидаги супер гигант йўналишида швейцариялик Лара Гут-Беҳрами энг яхши натижани қайд этди. Эътиборлиси, шу пайтгача Аюмуда Олимпиаданинг 2 та кумуш, Ларада эса 2 та бронза медаллари бор эди. Бугун улар учинчи бор иштирок этаётган Олимпия ўйинларида чемпионликни қўлга киритишди. 

 

Шунингдек, бир оз аввал якунига етган чанғи пойгаси бўйича 15 кмли пойгада финлар Пекиндаги дастлабки олтин медалига эга бўлдилар. Ииво Нисканен муросасиз пойгада ўзининг Олимиадалардаги учинчи олтин медалини расмийлаштирди. Шу ва бошқа йўналишлардаги натижалар:

 

Сноуборд. Эркаклар, хафпайп

1. Аюму Хирано (Япония)

2. Скотти Жеймс (Австралия)

3. Ян Ширер (Швейцария)

 

Тоғ чанғиси. Аёллар, супер-гигант

1. Лара Гут-Беҳрами (Швейцария)

2. Мирям Пухнер (Австрия)

3. Мишел Гизин (Швейцария)

 

Чанғи пойгаси. Эркаклар, классик юриш (15 км)

1. Ииво Нисканен (Финляндия)

2. Александр Болшунов (РОҚ)

3. Ёханнес Клебо (Норвегия)

 

Биатлон. Аёллар, спринт.

1. Марте Роиселанд (Норвегия)

2. Элвира Оберг (Швеция)

3. Доротея Вирер (Италия)

 

Кoнькида югуриш. Эркаклар, 10 000 метр:

1. Нилс ван дер Поел (Швеция)

2. Патрик Роест (Нидерландия)

3. Давиде Жиотто (Италия).

 

Аввалроқ, еттинчи кунда еттита медаллар жамланмаси ўйналиши ва ёзги Олимпия ўйинларига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Тарихий ғалаба: Жавоҳир Синдаров муддатидан аввал ғалаба қозонди

20 ёшли Синдаров жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукешга қарши ўйнайди.

custom img

Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клубларида тўп сурган. Унинг ўлим сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани жами 11 та медаль билан якунлади.

custom img

Жавоҳир Синдаров кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритди

Синдаров FIDE Номзодлар турнирида Хитойнинг биринчи рақамли гроссмейстери Вей Йи’ни мағлуб этиб пешқадамлигини мустаҳкамлади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистонлик ҳимоячи ушбу соврин учун курашда жамоадошлари Родри ва Жереми Докуни ортда қолдириб, ғолиб бўлди.

custom img

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди

Тўрт карра Жаҳон чемпионлари бўлган Италия қаторасига учинчи бор мундиалсиз қоладиган бўлди.

custom img

Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этди

Шу тариқа жамоа FIFA Series ғолибига айланди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги навбатдаги баҳсни 30 март куни Венесуэлага қарши ўтказади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"