Ўзбекистон

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифининг асосий якунлари

Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифининг асосий натижалари қандай? Бу саволга экспертлар Москва-Тошкент видеокўприги давомида жавоб берди.

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифининг асосий якунлари

 

Спутник Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Москва-Тошкент видеокўприги форматида Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Москвадан — IMEMO RAN Марказий Осиё сектори раҳбари Станислав Притчин ва Тошкентдан – Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси ўринбосари Бобур Расулевлар иштирок этди.

 

Анжуманда экспертлар қуйидаги ва бошқа саволлларга жавоб беришди: Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифининг асосий натижалари қандай? Эришилган асосий келишувлар. Яқин келажакда Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги доирасида қандай янги лойиҳалар амалга оширилади? Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқалари ва сармоявий фаолиятни ривожлантириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар.

 

Россия ФА Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти Марказий Осиё сектори бошлиғи Станислав Притчиннинг сўзларига кўра, ташриф ниҳоятда муваффақиятли ва самарали бўлди, чунки расмий кун тартибидан ташқари, сўнгги бир неча йилдаги энг узоқ давом этган ташриф бўлди.

 

“Таъкидлаш жоизки, бу инаугурациядан кейин биринчи давлат ташрифи бўлди. Яъни, ХХР ва Беларусга ташрифлар расмий хусусиятга эга эди. Давлат протоколига кўра, давлат ташрифи энг юқори мақомга эга. Агар аниқ натижалар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар етарли даражада сезиларли. Идоралар ўртасидаги аниқ келишувлардан ташқари, иқтисодий алоқаларимизни ривожлантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар режаси бор”, — деди эксперт.

 

Товар айирбошлаш ҳажмини 20 млрд доллар оралиқ натижа билан 30 млрд долларга етказиш белгиланди. Уни тўлдириш, шу мақсадни амалга ошириш учун металлургия, нефть-кимё, газ соҳаси бўйича турли тижорат лойиҳалари бўйича бир қатор муҳим, аниқ келишувларга эришилди. Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси раисининг ўринбосари Бобур Расулевнинг сўзларига кўра, бугунги кунга келиб маълум натижаларга эришилди. Бу 9,9 млрд долларни ташкил этади.

 

“Шундан 3,3 миллиарди Ўзбекистоннинг Россияга экспортидир. 6 млрд эса товарларни импорт қилганимиз улуши. Имкониятлар жуда катта, чунки бизда ҳам иқлим шароитидан тортиб аҳоли сонигача катта фарқ бор”, — деди у.

 

Бундан эса бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўлиши учун икки давлат фойдасига фойдаланиш мумкин.

 

“Шу боис Владимир Владимирович Путин мамлакатимизга биринчи марта келиши эмас ва ҳурматли президентимиз томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Улар бу рақамларни юқори даражага олиб чиқиш учун муайян келишувларга эришдилар. Ҳурматли президентлар учрашганда Владимир Владимирович қишлоқ хўжалиги вазиримиз ёнидан ўтаётиб, бизнинг меваларимиз жуда мазалигини айтди. Бу шуни англатадики, деярли бутун Россия бизнинг меваларимизни истеъмол қилади ва биз, албатта, бу маҳсулотларни етказиб беришдан мамнунмиз”, — деди Расулев.

 

"Ўйлайманки, ҳозир дунёда барча мамлакатлар, жумладан, Россия ва Ўзбекистон иқтисодиёти қайта шаклланаётганини ҳисобга олсак, бу жуда катта самаралар беради. Шу боис биз нафақат экспорт ва импорт қилиб, балки қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини ҳам яратиб, мавжуд барча имкониятлардан унумли фойдаланишимиз керак", - деб қўшимча қилди раис ўринбосари.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Ижтимоий тармоқда танишган вояга етмаган қизни шантаж қилиб, ундан пул талаб қилган эркак аниқланди.

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

QazETA тизимида ўзбекистонликларга имтиёз берилиши мумкин.

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ёмғир ортидан илиқ кунлар: Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Марказий Осиёда биринчи: Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди

Ўзбекистон раҳбари рейтингда 40-ўринни эгаллади ва бу Марказий Осиё давлатлари орасидаги энг юқори натижа бўлди.