Ўзбекистон

ЎзЛиДеП 4 декабрь куни навбатдаги Конгрессини ўтказади

Унда 1500 нафар делегат иштирок этади.

ЎзЛиДеП 4 декабрь куни навбатдаги Конгрессини ўтказади

4 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтади. Унда 1500 нафар делегат иштирок этиши кутилмоқда.

 

Конгресс кун тартибидан партиянинг янги Сиёсий дастури лойиҳасини муҳокама қилиш, мафкуравий қарашларини янгилаш ва фаолиятини Янги Ўзбекистон талабларига мувофиқлаштириш, шунингдек, ташкилий тузилмасини илғор халқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

 

Янги Сиёсий дастурда партия электорати — тадбиркорлар, зиёлилар, таълим ва тиббиёт ходимлари, маданият, спорт, ОАВ, IT ва финтех соҳаси вакиллари, ёшлар ҳамда хотин-қизлар манфаатларини кенгроқ ифодалашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Конгрессда партиянинг келгуси фаолияти, мафкуравий йўналиши ва жамиятнинг турли қатламлари манфаатларини ифодалашдаги устувор вазифаларини белгилаш кутилмоқда.

Саида Мирзиёева “2027-йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг очилиш маросимида иштирок этди

Саида Мирзиёева “2027-йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг очилиш маросимида иштирок этди

Саида Мирзиёева хорижий делегацияларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини етказди.

Янги Тошкентда 7,18 миллиард долларлик 20 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Янги Тошкентда 7,18 миллиард долларлик 20 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Шаҳарнинг биринчи босқичи доирасида эса 50 миллиард долларлик лойиҳаларни рўёбга чиқариш режалаштирилган.

Хорижлик фуқаролар учун янги мукофот: “Ўзбекистон эҳтироми” ордени таъсис этилмоқда

Хорижлик фуқаролар учун янги мукофот: “Ўзбекистон эҳтироми” ордени таъсис этилмоқда

Сенаторлар хорижий давлат ва жамоат арбоблари, йирик компаниялар раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилот вакилларини Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирлаш тартибини белгиловчи қонунни маъқуллади.

Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми: 9 йиллик кўрсаткичлар қайта ҳисобланди

Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми: 9 йиллик кўрсаткичлар қайта ҳисобланди

Бунда ўзгариш реал иқтисодий ўсиш эмас, статистик маълумотларнинг тўлиқроқ шакллантириш ҳисобига рўй берган.

«Mойка»да қолдирилган Nexia-2 ўғирлаб кетилди: гумонланувчи қўлга олинган

«Mойка»да қолдирилган Nexia-2 ўғирлаб кетилди: гумонланувчи қўлга олинган

Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда ноқонуний «Call-марказ»лар фаолиятига чек қўйилди: 122 нафар хорижлик қўлга олинди

Тошкентда ноқонуний «Call-марказ»лар фаолиятига чек қўйилди: 122 нафар хорижлик қўлга олинди

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1,3 млрд сўмлик зарар: Наманганда ноёб йиртқич қушни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

1,3 млрд сўмлик зарар: Наманганда ноёб йиртқич қушни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Унинг ҳовлисида яна бир ёввойи лочин ноқонуний сақланаётгани аниқланган.

Вазир ўринбосари номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда: фуқаролардан ҳушёрлик сўралади

Вазир ўринбосари номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда: фуқаролардан ҳушёрлик сўралади

Айни пайтда Телеграм мессенжери орқали Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари Илҳом Сираджев номидан турли шахсларга фирибгарлик мазмунидаги хабарлар юборилаётгани қайд этилмоқда.